Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:34

Рефери Равшан Эрматовга “Эл-юрт ҳурмати” ордени топширилди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди. Эрматовга орденни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Шавкат Мирзиёев топширди.

Жорий йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилган ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчиси Абдуҳамидилло Расуловни тақдирлаш маросими 25 июль куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотига кўра, маросимда Равшан Эрматов ва Абдуҳамидулло Расуловга Президент совғалари – Malibu ва Orlando автомобиллари совға қилинди.

Равшан Эрматов 2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида бешта ва жорий йил Бразилиядаги чемпионатда тўртта ўйинни бошқарди.Шунингдек Равшан Эрматовга Ўзбекистон Футбол Федерациясининг “Ўзбекистон Футбол Федерацияси” фахрий эсдалик нишони топширилди.

Равшан Эрматов 2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида бешта ва жорий йил Бразилиядаги чемпионатда тўртта ўйинни бошқарди.

Бу билан Эрматов жаҳон чемпионатининг финал босқичида тўққизта ўйинни бошқарган ягона ҳакам бўлди ва 20 йиллик рекордни янгилади.

Шу кунгача жаҳон чемпионати ўйинларида рекорд франциялик Жоэл Киньо, уругвайлик Жорж Ларрионда ва мексикалик Бенито Арчундиага тегишли бўлиб, уларнинг ҳар бири реферилик карьераси давомида саккизтадан ўйинни бошқарган.

Франциялик Жоэл Киньо 1994 йилдан бери жаҳон чемпионати ўйинларида саккизта ўйинни бошқарган ягона футбол ҳаками эди. 2010 йилда унинг сафига Жорж Ларрионда ва Бенито Арчундиа қўшилган.

Равшан Эрматов 2003 йилдан бери ФИФА рефериси бўлиб, халқаро ўйинларни бошқариб келмоқда.

2010 йилда Жанубий Африка Республикасида ўтказилган жаҳон чемпионати ўйинларида биринчи марта ҳакамлик қилган Эрматов чемпионат давомида бешта ўйинни, жумладан, ярим финалда Голландия-Уругвай терма жамоалари ўйинини бошқарган.

Ўша пайтда 32 ёшда бўлган Эрматов, айни пайтда, жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарган энг ёш рефери бўлганди.

Равшан Эрматов ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров билан бирга жаҳон, Осиё, Олимпиада ва бошқа халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилиб келмоқда.

2011 йилда ФИФА Равшан Эрматовни “йилнинг энг яхши ҳаками” деб эълон қилган.

Эрматов Осиё Футбол конфедерацияси томонида тўрт марта “энг яхши ҳакам” деб элон қилинган ягона ҳакамдир.

XS
SM
MD
LG