Solidarity Center: Ўзбекистонга чора кўриш вақти келди
Solidarity Center - халқаро ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилоти Ўзбекистонда пахта теримида болалар ва катталар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш амалиёти давом этаётгани, бунга чора кўриш фурсати етганини таъкидламоқда.
Ташкилот, жумладан, Жаҳон банки билан ўтган йили Ўзбекистон ҳукумати имзолаган шартнома шартларини эслатди. Шартномага мувофиқ, Жаҳон банки молиялаштирган лойиҳалар амалга оширилаётган ҳудудларда болалар ёки катталар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш ҳоллари қайд этилган кезда молиявий ёрдам тўхтатилиши лозим.
Solidarity Center бу йилги теримда ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг болалар ва катталар меҳнатидан фойдаланаётгани ва пахта қурбонлари орасида икки бола борлигини кескин қоралади.