Ўшда собиқ Совет даврида элликдан ортиқ соатсозлар бўлган,бугунги кунга келиб эса бармоқ билан саноқлигина соат таъмирловчилар қолган. Улардан бири ўшлик Мамиржон ака Сидиқов. Халқ орасида Брюсли лақаби билан танилган Мамиржон ака Ўш воқеаларида дўкони талон-тарож қилинмай қолган ягона уста бўлиб ҳисобланади. Унга таъмир учун олиб келинаётган соатлар орасида замонавий соатлардан тортиб, 1900 йилда ишлаб чиқарилган Швецария соатлари ҳам бор.
Ўшлик соатсоз Мамиржон Сидиқов устахонасида

1
Устахонани қадимий девор соатлар музейи деб аташ мумкин

2
Уста иш устида.

3
Мамиржон аканинг соатсозлик устахонаси.

4
Уста иш устида.