Ўшда собиқ Совет даврида элликдан ортиқ соатсозлар бўлган,бугунги кунга келиб эса бармоқ билан саноқлигина соат таъмирловчилар қолган. Улардан бири ўшлик Мамиржон ака Сидиқов. Халқ орасида Брюсли лақаби билан танилган Мамиржон ака Ўш воқеаларида дўкони талон-тарож қилинмай қолган ягона уста бўлиб ҳисобланади. Унга таъмир учун олиб келинаётган соатлар орасида замонавий соатлардан тортиб, 1900 йилда ишлаб чиқарилган Швецария соатлари ҳам бор.
Ўшлик соатсоз Мамиржон Сидиқов устахонасида

25
Мамиржон Сидиқов ҳар ҳафта Ўзбекистонда чоп этилган янги газеталарни топиб ўқишни яхши кўради.

26
Қадимий чўнтак соатлари.