Сайловчи ёшлар президентликка асосий даъвогар Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган футболкаларни ижтимоий тармоқларда намойиш қилмоқда.
Сайлов кунида ҳам Бош вазир номзодига оммавий қўллов акцияси кенг давом этмоқда.
Ахборот воситаларида президентликка асосий даъвогар ҳисобланаётган Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг оилавий сурати тарқалди.
Тошкент вақти билан соат 13:00 га қадар сайловчиларнинг 55,89 фоизи овоз бериб бўлгани эълон қилинди.
Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мирза-Улуғбек Абдусаломов фуқаролар сиёсий фаоллик билан сайловда иштирок этаётганини таъкидлади.
"Сайловлар миллий қонунчилигимиз ва унда белгиланган демократик прициплар - ошкоралик, шаффофлик ва адолатли тарзда ўтмоқда", - деб таъкидлади комиссияси раиси.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 11:00 гача 20 миллион 428 минг 891 нафар сайловчидан 33,73 фоизи овоз бериб бўлган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, МСК “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, мамлакатда сайлов бўлиб ўтди, деган қарорга келди.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг турли жойларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Сайлов участкалари соат 20:00 да ёпилади.