Сайловчи мулоҳазаси:
"Сайлов 2016ни олдинги сайловлардан фарки йук. Ягона фарки кандидатлар куплиги, холос. Лекин Мирзиёевдан бошка кандидатларни на тайинли дастури бор, на тайинли ваьдаси. Сайловолди агитацияни кузатмадим, лекин бир нарсани аник биламан, бизни амалдорларда гап (ваьда) булса коп-коп, иш булса излаб топ! Бизни халк сабр токатли ва чидамли. Хаммасига сабр килади. Оч корним тинч кулогим дейди. Умр бир марта берилишини, уни мазмунли, тукин сочин, бир миллат сифатида бирлашиб, узлигини англаб, бахтли ва фаровон яшаш ун бирлашиб харакат килиш кк.лигини тушунмайди. Сиёсий босим остида яшашга урганиб колган, давлат, тугрироги амалдорлар халкдан хавсирайди, ишонмийди халкка, бу хол бизни таназзулга махкум этишидан хавотирдаман. Шундей булсада, сайлов 2016дан кейин халк ва мамлакат хаетида кандайдир ижобий узгаришлар булишига умид киляпман".
(Мактуб таҳрирсиз чоп этилди - таҳр.)
ВИДЕО: Шавкат Мирзиёев оиласи билан овоз бермоқда:
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси сайловчиларни қабул қилмоқда: