Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:32

Сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиғи Шавкат Мирзиёевга овоз берди

Дастлабки натижаларга кўра, президентликка номзод Бош вазир Шавкат Мирзиёевга сайловчиларнинг 88,61 фоизи овоз берган. Марказий сайлов комиссияси брифинг ўтказиб, жараёнда қонун бузилишига оид ариза тушмаганини билдирди. Озодликка келган фото-видео хабарларда сайловчиларнинг фаол бўлгани ва кўпчилик, кутилганидек, Бош вазир Шавкат Мирзиёевга овоз бергани кузатилди.

Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Сайловга оид янгиликлар, тингловчилардан келган фото ва видео материалларни ушбу жонли блогда ўқишингиз мумкин. Ўзингиздаги хабарларни улашиш нияти бўлса, марҳамат, Озодликка юборинг!

Бизга боғланинг: +420 602 612 713; +420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram, Viber)

"Мирзиёевни ғалаба билан табриклайман!"

Озодлик тингловчиларидан сайловчиларнинг аксарияти Бош вазир Мирзиёевга овоз бергани, ҳали овоз бериш якунига етмай туриб, аксарият Шавкат Мирзиёевни президентлик билан табриклай бошлагани ҳақида мактублар кела бошлади:

"Bugun saylovga bordim oldimgi yilarga qaraganda rostakam saylov bolmoqda Oldingi saylovda manabu jouga qoshiq qoying deb ozligi xoxlagan nomzodni korsatardi bu gal esa buluten berib xoxlagan 4 ta nomzodan biriga qoshiq qoying deb aytyoti.lekin xamma odamla mirziyayevga ovoz bermoqda.Bu degani mirziyayev golib chiqadi Mirziyayvni galaba bilan tanrikliman ishlariga omad tilab qolaman Ishqlib bundan buyogida xam yaxshi olib boradilar deb umid qlib qolaman".

(Мактуб таҳрирсиз чоп этилди - таҳр.)

Марказий сайлов комиссияси маҳаллий вақт билан соат 17:00да 70 фоиз сайловчи овоз бериб бўлганини маълум қилди

"Номданак қишлоғи 100% Кетмоновга овоз бераяпти"

Озодликка йўлланган мактубда бир тингловчи номданакликлар президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов тарафдори экани, унинг сайланишига астойдил умид қилаётганини ёзди.

Жиззахлик сайловчи овоз бериш участкасидаги тирбандликни пенсия олишда кузатиладиган узун навбатларга қиёслади:

"Jizzax tumani 142-saylov uchaskasida saylov emas pensiya berekkanga o'xshedi. Ertalab 8 lada borudim odam ko'p tartib yo'q. Bir birini itarib surib urush janjal bo'pyotibti. Men xam sal odamlani orasiga tiqiluvdim xavo yitishme mazam qochib qoldi. Zo'rg'a tashqariga chiqib ketdim. Saylov uchaskasida bittayam melisa yo'q. Toshkentdan xam kelishmagan. Xammasi o'sha maktabni o'qituvchilari. Xullas ovoz bera olmay qaytib keldim".

(Мактуб таҳрирсиз чоп этилди - таҳр.)

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG