Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:20

Сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиғи Шавкат Мирзиёевга овоз берди

Дастлабки натижаларга кўра, президентликка номзод Бош вазир Шавкат Мирзиёевга сайловчиларнинг 88,61 фоизи овоз берган. Марказий сайлов комиссияси брифинг ўтказиб, жараёнда қонун бузилишига оид ариза тушмаганини билдирди. Озодликка келган фото-видео хабарларда сайловчиларнинг фаол бўлгани ва кўпчилик, кутилганидек, Бош вазир Шавкат Мирзиёевга овоз бергани кузатилди.

Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Сайловга оид янгиликлар, тингловчилардан келган фото ва видео материалларни ушбу жонли блогда ўқишингиз мумкин. Ўзингиздаги хабарларни улашиш нияти бўлса, марҳамат, Озодликка юборинг!

Бизга боғланинг: +420 602 612 713; +420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram, Viber)

Сайловчи ёшлар президентликка асосий даъвогар Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган футболкаларни ижтимоий тармоқларда намойиш қилмоқда.

Сайлов кунида ҳам Бош вазир номзодига оммавий қўллов акцияси кенг давом этмоқда.

Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг ўзи рафиқаси Зироатхон Ҳошимова билан бирга пойтахтдаги 132-овоз бериш участкасида овоз берди.

Ўзбекистон Марказий телевидениеси президентлик сайловларини илк бор жонли тарзда намойиш қилмоқда.

Президентликка номзодлар:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG