Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:52

Сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиғи Шавкат Мирзиёевга овоз берди

Дастлабки натижаларга кўра, президентликка номзод Бош вазир Шавкат Мирзиёевга сайловчиларнинг 88,61 фоизи овоз берган. Марказий сайлов комиссияси брифинг ўтказиб, жараёнда қонун бузилишига оид ариза тушмаганини билдирди. Озодликка келган фото-видео хабарларда сайловчиларнинг фаол бўлгани ва кўпчилик, кутилганидек, Бош вазир Шавкат Мирзиёевга овоз бергани кузатилди.

Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Сайловга оид янгиликлар, тингловчилардан келган фото ва видео материалларни ушбу жонли блогда ўқишингиз мумкин. Ўзингиздаги хабарларни улашиш нияти бўлса, марҳамат, Озодликка юборинг!

Бизга боғланинг: +420 602 612 713; +420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram, Viber)

Президентликка Ўзбекистон социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаров овоз бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда президентликка асосий даъвогар Шавкат Мирзиёев сурати туширилган футболкани кийиб олган Салим Абдувалиевнинг сурати тарқалди.

Шавкат Мирзиёев кимга овоз берди?

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмонов овоз бермоқда:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG