Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:52

Сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиғи Шавкат Мирзиёевга овоз берди

Дастлабки натижаларга кўра, президентликка номзод Бош вазир Шавкат Мирзиёевга сайловчиларнинг 88,61 фоизи овоз берган. Марказий сайлов комиссияси брифинг ўтказиб, жараёнда қонун бузилишига оид ариза тушмаганини билдирди. Озодликка келган фото-видео хабарларда сайловчиларнинг фаол бўлгани ва кўпчилик, кутилганидек, Бош вазир Шавкат Мирзиёевга овоз бергани кузатилди.

Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Сайловга оид янгиликлар, тингловчилардан келган фото ва видео материалларни ушбу жонли блогда ўқишингиз мумкин. Ўзингиздаги хабарларни улашиш нияти бўлса, марҳамат, Озодликка юборинг!

Бизга боғланинг: +420 602 612 713; +420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram, Viber)

Жиззахлик сайловчи овоз бериш участкасидаги тирбандликни пенсия олишда кузатиладиган узун навбатларга қиёслади:

"Jizzax tumani 142-saylov uchaskasida saylov emas pensiya berekkanga o'xshedi. Ertalab 8 lada borudim odam ko'p tartib yo'q. Bir birini itarib surib urush janjal bo'pyotibti. Men xam sal odamlani orasiga tiqiluvdim xavo yitishme mazam qochib qoldi. Zo'rg'a tashqariga chiqib ketdim. Saylov uchaskasida bittayam melisa yo'q. Toshkentdan xam kelishmagan. Xammasi o'sha maktabni o'qituvchilari. Xullas ovoz bera olmay qaytib keldim".

(Мактуб таҳрирсиз чоп этилди - таҳр.)

"Номданак қишлоғи 100% Кетмоновга овоз бераяпти"

Озодликка йўлланган мактубда бир тингловчи номданакликлар президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов тарафдори экани, унинг сайланишига астойдил умид қилаётганини ёзди.

Марказий сайлов комиссияси маҳаллий вақт билан соат 17:00да 70 фоиз сайловчи овоз бериб бўлганини маълум қилди

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG