Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:32

HRW БМТ нинг Ўзбекистондаги собиқ ходими озодликка чиқарилганини олқишлади


Эркин Мусаев
Эркин Мусаев

“Эркин Мусаевнинг озодликка чиқарилгани унинг ўзи ва оиласи учун қувонарли воқеадир. Лекин унинг 11 йиллик азоби уни қийноққасолганлар суд олдида жавоб бермагунича якунига етмайди. Президент Мирзиёев маҳбусларни қийноққа солишга мутлақо барҳам берилишини ва қийноқларнинг ҳар бир қурбони учун адолат қарор топишини назорат қилиши лозим”. Инсон ҳуқуқлари Хьюман Райтс Уотч халқаро ташкилоти вакили Стив Свердловнинг бу баёноти ташкилот куни кеча эълон қилган баёнотда келтирилган.

Ўзбекистонда жосусликда айбланиб қамалган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги собиқ ходими Эркин Мусаев 11 августда озод этилди.

Мудофаа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармасининг собиқ бошлиғи, подполковник Мусаев 2006 йилда давлатга хоинлик қилиш ва жосусликда айбланиб 15 йилга қамалганди.

Мусаев БМТ агентлигида ишлаётган пайтида жосуслик ва БМТ маблағини суистеъмол қилишда айбланиб қўлга олинган, унинг ўзи эса бу айбловларни тўла рад этганди.

Унинг қариндошлари Мусаев иқрорномага оиласини тинч қўйиш шарти билан имзо чекишдан олдин у бир ой давомида кундалик калтакланиш, тунги сўроқлар ва оиласига бўлган таҳдидлардан азият чекканини сўзлаб берган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига физик олим Қодир Ғуломов раҳбарлик қилган пайтда Мусаев вазирликнинг Ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG