Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:56

Тошкент ва Самарқандда Ислом Каримов ҳайкаллари ўрнатилиб бўлинди


Ислом Каримов ҳайкали.
Ислом Каримов ҳайкали.

Тошкент ва Самарқандда марҳум президент Ислом Каримов ҳайкаллари ўрнатилди.

Кун уз сайтининг 16 августда хабар беришича, Тошкентдаги ҳайкал Ислом Каримовнинг асосий иш қароргоҳи бўлган Оқсарой олдига ўрнатилди.

Ҳайкал муаллифи Илҳом Жабборов бўлиб, у Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танлов ғолиби бўлган эди. Мазкур танловда Ўзбекистон, Туркманистон, Украина, Жанубий Корея, Италия, Австралия ва Германиядан 58 нафар ҳайкалтарош иштирок этган ва жами 68та лойиҳа тақдим этилганди.

Нашриннг билдиришича, Самарқанднинг собиқ Йўлбарслар хиёбонига ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкалининг бўйи 5,8 метр бўлиб, 5,5 метр баландликдаги постаментга ўрнатилган.

“Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Самарқанддаги ҳайкалнинг очилиш маросими 25 август куни бўлиб ўтади. Шу куни Самарқандда «Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали ҳам очилади”, дейилади Кун уз хабарида.

Яқин кунларда Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ҳам ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG