Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:35

АҚШда олимлар энг эски ва энг узоқ қора ўрани аниқлади


АҚШнинг Карнеги институти астрономларининг Nature журналида чоп этилган мақоласида ёзилишича, Ердан 13,1 миллиард ёруғлик йили масофадаги квазар ичида жойлашган қора ўра аниқланган.

Олимлар ҳисобларига кўра, мазкур квазар нурлари Катта портлашдан 690 миллион йил ўтганидан кейин юзага келган.

Астроном Эдуардо Банадос:

- Агар Ерни 50 ёшдаги одам деб олсак, биз ҳозир унинг 2-2, 5 ёшдаги кўринишини кузатяпмиз, - деди.

Банадос ёруғликнинг олам бўйлаб сафари учун кўп вақт талаб қилингани учун узоқдаги жисмларни кузатиш эски даврларни кўриш имконини беришини тушунтирди.

Янги аниқланган квазарнинг ёши 13,1 миллиард йилдир. Солиштириш учун, Ернинг ёши тақрибан 4,5 миллиард йилга тенг.

XS
SM
MD
LG