Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:32

Лава оқими Ҳавайидаги электр станциясига яқинлашиб қолди


Ҳавайидаги вулқон.
Ҳавайидаги вулқон.

Секин силжиётган лава оқими Килауэа вулқони атрофида жойлашган электр станциясига яқинлашиб қолди. Орол расмийлари электр станциясининг ҳам лава остида қолиб кетмаслиги учун чора кўрмоқдалар.

Расмийларга кўра, Ҳавайи штатига қарашли 38 мВт электр қуввати ишлаб чиқараётган Пуна геотермал компаниясига (PGV) “бевосита хатар” йўқ.

Аммо Пуна геотермал компанияси яқинидаги ёриқлардан лава чиқиб турибди ва аста-секин ҳудудга оқиб кирмоқда. “Лава оқими PGVга яқин жойдаги эски Ҳавайи геотермал лойиҳасининг кулини кўкка совурди”, дейилади штат маъмурлари тарқатган хабарда.

Масъул идоралар турбинаси иссиқ ҳаво билан ишлайдиган электр станциясидаги вазиятни яқиндан кузатиб турибди.

Эҳтиёт чораси сифатида тез ўт оладиган кимёвий моддалар станциядан бошқа жойга кўчирилди ва қудуқлар совуқ сув билан тўлдирилди.

Ҳозир у ердан буғ чиқиб турибди.

Фуқаро мудофааси ташкилоти вакилининг қайд этишича, 22-ёриқдан тинмай лава чиқиб турибди ва океанга оқиб тушадиган бошқа хавфли канални тўлдирмоқда.

Қайнаб турган лава сувга текканда ишқорли буғ ҳосил бўлади ва бу ҳодиса “laze” деб аталади. “Laze” сўзи инглизча “lava” (“лава”) ва “haze” (“енгил туман”, “ғубор”) сўзлари қўшилишидан ясалган.

У буғ билан вулқон шишасининг майда зарраларидан иборат туз кислотаси аралашмасидир.

Килауэа дунёдаги энг фаол вулқон бўлиб, Ҳавайи Улкан Оролидаги бешта вулқоннинг биридир.

У 3 май куни отилди. Шундан сўнг унинг яқинидаги тоғда яшовчи 2000 киши уйларидан кўчишга мажбур бўлди.

Олимлар вулқон фаоллиги улкан отилишнинг дебочаси бўлиши мумкинлигини айтмоқда. ХХ аср 20-йиллари ўртасида оролда шундай кучли вулқон отилиши рўй берган эди.

XS
SM
MD
LG