Асли касби фельдшер бўлган Ҳусанбой ота Озодлик радиосига 420 километрлик Ўш - Тошкент йўлининг 100 километрдан ортиғроғи бўлган Қамчиқ довонини машинада, қолган 300 километрини югуриб ўтишганини айтди. Улар Тошкентда 9 сентябрда ўтган марафонда ҳам биринчи ўринларни эгаллашди.
Ўшлик уч оқсоқол 300 километр югуриб Тошкентга борди
Ўшлик 75 ёшли Ҳусанбой Сотволдиев, СССР спорт устаси бўлган 69 ёшли Зулумбек Ҳабибуллаев, спорт усталигига номзод бўлган 50 ёшдаги Курсан Сидиқов Ўш-Тошкент йўналиши бўйича югуриш марафони ўтказди.

5
Ҳусанбой Сотволдиев ёшлигидан бери спорт билан шуғулланиб келади.

6
Тўрақўрғон туман ҳокимлиги марафончи ўшликларни эҳтиром билан кутиб олди.

7
Марафончилар Тошкентга етиб келганида уларни қатор расмийлар қарши олди.

8
Тошкент марафони пайтида олинган сурат.