Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:09

АНДИЖОН – “Тадбиркор: банклар турли баҳоналар билан кредит беришдан бош тортмоқда”


Андижонлик тадбиркорнинг янги лойиҳаси
Андижонлик тадбиркорнинг янги лойиҳаси

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Тадбиркор Рустам Содиқовман. Фаолиятимни кенгайтириш учун 24 сотих ер олганман. Шу ерга айланма маблағимдан 2 қаватли бино қурдим. Бу ерда аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи хоналар, чойхона ва маҳалла гузари ташкил қилмоқчиман. Маблағ етишмаганидан бир неча банкка кредит сўраб мурожаат қилдим. Лекин банклар турли баҳоналар билан ҳужжатларимизни қайтармоқда. Ахир, президентимиз тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш кераклигини айтмоқда-ку!

Вилоят ҳокими ўтказган йиғилишида шу масалада мурожаат қилганман. Банк раҳбарига мурожаатимизни ижобий ҳал қилиш тайинланган. Лекин ҳалигача натижа йўқ. Банклар биз каби кичик бизнес субъектларига кредит ажратмаса, кимга кредит ажратади?!”

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)

Тадбиркор лойиҳаси
Тадбиркор лойиҳаси

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG