УРГУТ. “Самарқанд вилояти Ургут туман Дўстлик маҳалласи Почвон кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизга ахлат олиб кетадиган машина умуман келмайди. Қўшнилар билан пул йиғиб, машина чақиртирамиз ва ўзимиз чиқинди ортамиз. Маҳалла раиси вазиятдан хабардор, аммо ёрдам бермайди.
Яқинда МИБ инспектори келиб, ҳар бир хонадон жорий йил учун маиший чиқиндидан 160 000-180 000 сўмдан қарз эканини айтди. Кўчамизга ахлат машинаси умуман келмагани, биз билан шартнома ҳам қилинмаганини тушунтирдик. МИБ ходими “Менга фарқи йўқ, пулни тўланг, акс ҳолда маошингиздан ундириб оламан” деб пўписа қилди. Тозаликка масъул корхона хизмат кўрсатмаса ҳам аҳоли пул тўлашга мажбурми?”
(Бу хабар Озодликка 16 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|