БУЛУНҒУР. “Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ёзмоқдамиз. “Халқ банки”нинг туман филиали мижозларга мажбурий 2000 сўмлик лотерея сотмоқда. Кошки лотереядан 100 сўм мукофот чиқса! Бундан ташқари, оқ қоғоз йўқлигини баҳона қилиб мижозларни соатлаб куттиришмоқда. Мижозлар ўзлари қоғоз олиб келиши керак эмиш! Бунинг устига, халқаро пул ўтказиш тизимлари тўлиқ ишламайди. Бугун “Золотая корона” ишламаса, эртасига “Вестерн юнион”. Бунга эса компьютерларнинг носозлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ҳатто огоҳлантиришмайди ҳам. Мижоз соатлаб навбатда туради, навбати келганда эса “пулингиз жўнатилган система бугун ишламаяпти” деган жавобни эшитамиз. Банк раҳбариятидан хизмат сифатини оширишларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 19 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|