Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:30

ХОРАЗМ – “Ёнғинда талафот кўрган тадбиркор: мутасаддилардан ёрдам бўлмагач, яшаб турган уйимизни сотувга қўйдик”


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

УРГАНЧ. “Мен – Ойбек Мадримов, Хоразм вилояти Урганч шаҳридан мурожаат йўлламоқдаман. Россияда ишлаб топган сармоям билан Урганч марказий деҳқон бозорида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдим. Афсуски, 2018 йил 19 июнь куни бозорда чиққан ёнғин туфайли катта талафот кўрдим. Улкан миқдорда қарз бўлиб қолдим.

Ёнғин сабабчилари зарарни қоплашда ёрдам берсин дея турли идораларга мурожаат қилдим. Аммо ёнғин айбдорлари аниқланмади.

Зарарни ундириб беришмагач, ҳеч бўлмаса кредит ажратишларини сўраб мурожаатлар йўлладим. Вилоят ҳокими катта миқдорда кредит ваъда қилди, аммо 25 миллион сўм берилди, холос.

Қарз берган одамлар уйимга келиб пулни қайтаришни талаб қилмоқда. Судга ҳам беришди, суд эса энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима белгилади. Қарзлардан қутулиш ва тадбиркорликни яна йўлга қўйиш учун яшаб турган уйимизни сотмоқчимиз.

Турли идоралардан ёрдам сўрадим, аммо натижа бўлмади. Шу юртнинг бир фарзанди сифатида давлатимиз раҳбаридан кўмак кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 19 сентябрь куни келган.)

Хоразмлик тадбиркор мурожаати
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:27 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG