Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:53

Ўзбекистон банкларида доллар нархи ошиб кетди


Ўзбекистон банклари 14 апрелдан АҚШ долларини 9750-9780 сўмдан сотиб олиб, 9800-9850 сўмдан сота бошлади. Ой бошида банклар долларни 9500-9600 сўмдан сотган. Бу ҳақда Spot нашри хабар қилади.

Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 14 апрелидан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаб берган.

МБ маълумотига кўра, сешанбадан АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 103 сўм 26 тийинга қимматлаб, 9693 сўм 26 тийинни ташкил этади.

Марказий банк буни экспортдан келадиган маблағларнинг, пул ўтказмаларининг камайгани,Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлмиш Россия ва Қозоғистон миллий валюталарининг қадрсизлашгани ҳамда бошқа қатор омиллар билан изоҳлаган.

Айни пайтда МБ сўмнинг кескин қадрсизланиш эҳтимоли камлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG