Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:44

Президент Мирзиёев итоаткор раҳбарларни ва ёш “оқсоқол”ларни ёқтиришини билдирди


Шавкат Мирзиёев Наманганда. 2021, 18 февраль.
Шавкат Мирзиёев Наманганда. 2021, 18 февраль.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига сафари чоғида шу вилоятнинг собиқ ҳокими Хайрулла Бозоров ва Бухоро вилоятининг собиқ раҳбари Ўктам Барноевлар шахсига тўхталиб: “У (Ҳ. Бозоровни назарда тутиб — таҳр.) мен айтган топшириқларни муҳокама қилмасдан бажаради. Ундай ҳоким кам. Раҳматли Барноев ҳам муҳокама қилмасдан, айтган топшириқларни вақтида бажарар эди”, деди.


Итоаткор раҳбарларни ёқтиришини ана шу жумлалар билан ифодалаган президент уларнинг фаолияти даврида қўлга киритилган ютуқларни тилга олди. Бухоронинг собиқ ҳокими Барноевнинг вилоятни гуллатгани ҳамда Бозоровнинг ишбилармонлигини таъкидлади.


Шунингдек, Наманганда 775 та маҳалла бор мавжудлигини тилга олган президент: “Менинг таклифим - маҳаллага оқсоқолни маслаҳатчи қилиб қўйсак, маҳалла раислигига эса ёш ва забардаст ёшларни сайласак. Оқсоқолнинг обрўсини асло туширмаймиз, доим даврамиз тўрида бўлади. Маҳалла раиси кеча-ю кундуз тинмайдиган, халқнинг оғирини енгил қиладиган киши бўлиши керак” деди.


Мазкур таклифдан сўнг ёшларни оқсоқолликка (маҳалла раислиги) сайлаш, ўз-ўзини бошқариш органлари тизимидаги тартиб-тамойиллар ўзгариши мумкин. Бу борадаги қонунчиликда оқсоқолликка номзодларга қўйиладиган талаблар бошқачароқ — унинг ҳаётий тажриба ва малакага эга бўлиши кераклиги эди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг вилоятнинг янги ҳокими тасдиқланган сессиясида президент Мирзиёев Қирғизистон билан давлат чегаралари масаласига ҳам тўхталди. У қўшни қирғиз ҳукумати билан шахсан мулоқот қилаётгани, муносабатларнинг аввалгига қараганда мутлақо бошқача эканига урғу берди.


18 февралда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Қамчибек Ташиев Ўзбекистон билан давлат чегараларини белгилаш чоғида икки мамлакат ўзаро ер алмашиши ҳақида келишувларга эришаётгани ҳақида гапирганди.

XS
SM
MD
LG