Тармоқ фойдаланувчилари сайлов кунида Ўзбекистонда Twitter ижтимоий тармоғи VPN-иловасисиз очилаётганини ёзмоқда.
Айни пайтда, Twitter оламида ҳам президентлик сайлови ҳақида турли хил фикрлар билдирилмоқда.
Аксарият тармоқ фойдаланувчилари овоз берганини хабар қилиб, бошқаларни ҳам овоз беришга жалб қилмоқда.
Аммо, сайловдан хавфсаласи пир бўлганлар ҳам бор.
Амалдаги президент ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати, биринчи оила овоз берган участкадан янги суратларни эълон қилди.
Участка остонасида биринчи оилани ҳамширалар қарши олган, президент билан учрашиш учун сайловчилар ҳозирланган.
Ҳозир Канадада яшаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Бахтиёр Шоҳназар, 24 октябрь президент сайлови кунида, "Ўзбекистонда натижалар қандай сохталаштирилиши ҳақида" пост қолдирди.
Шоҳназарга кўра, "Ўзбекистонда ўтказилган ҳамма сайлов натижалари сохталаштирилгани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир".
Ўз постида у 1990, 1995 йиллардаги сайловлардан қолган талабалик хотираларини ўртоқлашаркан: "мен ўзим истамаган ҳолда, шахсан шундай сохталаштиришга қатнашганман", деб ёзади.
Президентликка номзодлар оила-аъзолари билан, сайлов участкаларида