Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:06

Январь воқеалари. Қозоғистонни ларзага солган намойиш ва зўравонликлар силсиласи

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

Суюлтирилган газ сотган 180 тадбиркор тергов қилинмоқда

Қозоғистон Монополияга қарши департаменти суюлтирилган газнинг чакана савдоси билан шуғулланган 180 нафар тадбиркорга нисбатан тергов бошлади.

Вазирлик маълумотларига кўра, сотувчиларнинг хатти-ҳаракатларида нарх бўйича тил бириктириш белгилари аниқланган.

Айнан машиналарга ёнилғи қуйиш ва овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган суюлтирилган газ нархининг ошиши мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

Таҳлилчилар ўсишнинг асосий сабаби сифатида давлат томонидан тартибга солиш ўрнига бозор нархларига ўтиш ва таъминотнинг йўқлигини кўрсатмоқдалар.

"Тушунтиришимиз мумкин": Қозоғистон ҳукумати ҳали ҳам Олмаота шаҳрини назорат қилмаяпти

Қозоғистон расмийлари ҳамон Олмаотадаги вазиятни назорат қилмаяпти, - дейди воқеа жойида бўлган Россиянинг “Биз тушунтира оламиз” нашри журналисти.

Унга кўра, фақат шаҳар ҳокимлиги ва президент қароргоҳи бинолари ҳамда уларнинг олдидаги ҳудуд Миллий гвардия назоратида. Журналист гувоҳлигича, баъзан улар давлат бинолари олдига яқинлашган томошабинларни отишма билан қўрқитишмоқда.

Мухбирнинг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари кўчалардан олиб чиқилмаяпти, фақат милиционерлар кўчаларда тартибни сақлашга ҳаракат қилмоқда.

Аксарият аҳоли шаҳарни тарк этишга ҳаракат қилмоқда, бироқ энг яқин чегарагача бўлган такси (афтидан Қирғизистон билан) киши бошига 500 долларгача кўтарилди.

Россиянинг “Дождь” телеканали мухбири Василий Полонскийнинг айтишича, Олмаотадаги ўликхонада суратга олиш жараёнида бино қўриқчилари журналистларнинг оёқларига ҳарбий қуроллардан ўқ узишни бошлаган.

"Суратга олиш вақтида полиция ўликхонага етиб келди, қўриқчилар полицияга қурол кўрсатиб, автоматларни туширишни талаб қилишди, улар бўйсунишди", - дейди журналистнинг рафиқаси.

Бинони ким қўриқлаётгани ноаниқлигича қолмоқда.

Тоқаев Россия президенти билан узоқ суҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўртасида узоқ давом этган телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.

"Январ ойи бошида норозилик намойишлари бошланган, кейинчалик тартибсизликларга айланган Қозоғистондаги вазият барқарорлашув сари ривожланмоқда”, деди республика президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот давомида.

Президентлар Қозоғистонда тартибни ўрнатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашгани ҳам маълум қилинди.

"Қосим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичда КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг қўшма суҳбати зарур. Шу муносабат билан у ташкилотнинг амалдаги раиси сифатида Арманистон Республикаси раислигида яқин кунларда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг видеоконференциясини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш ниятида", дейилади расмий хабарда.

Владимир Путин бу таклифни қўллаб-қувватлагани айтилди.

"Банклар ишламаяпти, аммо ҳамма нарса етарли!"

Қозоғистоннинг турли минтақаларидаги вазият ҳақида қозоғистонликлар билан телефон орқали мулоқот.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG