Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:24

Январь воқеалари. Қозоғистонни ларзага солган намойиш ва зўравонликлар силсиласи

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

Тоқаев: КХШТ ҳарбийларини Қозоғистондан олиб чиқиб кетиш 2 кундан сўнг бошланади

Қасим-Жомарт Тоқаев
Қасим-Жомарт Тоқаев

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев парламент қуйи палатасининг 11 январь куни ўтказилган йиғилишида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшинларини Қозоғистондан олиб чиқиб кетилиши шу ҳафта бошланиши ва бу жараён 10 кундан кўп вақт олмаслигини билдирди.

“КХШТ тинчликпарвар контингентининг асосий миссияси якунланди. Икки кундан сўнг тинчликпарвар контингентни олиб чиқиш бошланади. КХШТ қўшинлари 10 кун давомида олиб чиқиб кетилади”, деган Тоқаев қуйи палата мажлисида.

Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар президент Тоқаев илтимоси ортидан тартибсизликларни бостириш учун Қозоғистонга ўз қўшинларини йўллаган эдилар. Хусусан, Россия бу баҳона билан Қозоғистонга бир неча минг ҳарбий жўнатган.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 5 январь куни ҳарбий ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилгани мамлакат ичкарисида ва хорижда кўплаб танқидларга сабаб бўлди. 6 январда Қозоғистонга КХШТ қўшинлари киритилиши ортидан дунёдаги қатор мамлакатлар пойтахтларида одамлар бу амалиётга қарши тинч норозилик акцияларига чиқишган эди.

Алихан Смаилов Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб тайинланди

Алихан Смаилов
Алихан Смаилов

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 11 январь куни парламент қуйи палатасига Алихан Смаиловни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлашга оид таклиф киритди.

Озодликнинг қозоқ хизмати хабарига кўра, йиғилишда фракция раҳбарлари ва Қозоғистон халқлар ассамблеяси депутатлик гуруҳи вакили мазкур номзодни қўллаб чиқишган.

Овоз беришдан сўнг қуйи палата спикери Нурлан Нигматулин Смаилов номзоди йиғилишда қатнашган 89 нафар депутатнинг барчаси томонидан дастакланганини билдирган.

Қозоғистонда аввалги ҳукумат мамлакат 2 январь куни бошланган норозилик чиқишлари ортидан истеъфога кетган эди.

Президент Тоқаев намойишлар ортидаги "ташқи кучлар" кимлигини айтди

"Бу террорчилик ҳужуми бўлганига менинг ҳеч шубҳам йўқ. Асосан, Марказий Осиё, жумладан афғонистонлик хорижий жангарилар иштирокида Қозоғистонга қарши яхши ташкилланган ва тайёрланган агрессия. У ерда Яқин Шарқдан ҳам жангарилар бўлган", - деб айтган Қасим-Жомарт Тоқаев Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел билан видеоалоқа тарзида ўтказилган мулоқотда. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг расмий вебсайти хабар бермоқда.

Тоқаев шунингдек, намойишлар натижасида Қозоғистонга етказилган зарар 2-3 миллиард АҚШ долларини ташкил этишини айтган.

Владимир Путин КХШТ кучларининг Қозоғистондаги “чекланган муддат”и қачон якунланишини айтмади

Россия президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти - КХШТ давлат раҳбарларининг 10 январда ўтган навбатдан ташқари онлайн саммитида Қозоғистондаги тинч намойишчилардан ҳеч қандай таҳдид бўлмаганини ва “асосий таҳдид қуролланган шахслар томонидан” амалга оширилганини айтди.

Путинга кўра, Қозоғистонда “тартибсизликларни куч билан қўллаб-қувватлаш бўйича “майдон” технологияси қўлланилди”.

Россия президенти бу билан нима демоқчи бўлганини тушунтириб ўтирмади. Путин КХШТга аъзо давлатлар ўз ҳудудида “ташқи кучлар таъсирида” юзага келадиган “рангли инқилоблар” содир этилишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

Путин ўз сўзида КХШТ кучлари Қозоғистонга чекланган муддатга киритилганини, кейинроқ олиб чиқиб кетилишини айтди. Аммо Путин “чекланган муддат”нинг муддати қачон якунланиши тўғрисида индамади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG