Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:37

Январь воқеалари. Қозоғистонни ларзага солган намойиш ва зўравонликлар силсиласи

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

Прагада қозоғистонликларни қўллаб акция ўтказилди

Чехия пойтахти Прага шаҳрининг марказий Вацлав майдонида қозоғистонликларни қўллаб тинч намойиш ўтказилди. Йиғилганлар Қозоғистон мадҳиясини куйлаб, қозоғистонлик намойишчиларга нисбатан зўравонликларни тўхтатишни талаб қилиб, плакатлар кўтариб олишган.

Прагада қозоғистонликларни қўллаб акция ўтказилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:09 0:00

Олмаота марказида ўқ отилмоқда, ўнлаб фуқаро қурбон бўлган

Олмаотанинг Республика майдонида ўқ отилмоқда. Бу ҳақда, гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда ТАСС ва ВВС хабар берди. 6 январь, пайшанба куни майдонда бир неча юз нафар намойишчи қолган эди.

Ушбу маълумотни “Настояшчее время” телеканалига Қозоғистон-Немис университети профессори Рустам Бурнашев тасдиқлади.

Профессорга кўра, шаҳар шимолидаги Шанироқ микротуманида ҳам тўқнашувлар содир бўлаётган бўлиши мумкин. Олмаота шифохоналарининг бош-юз жарроҳлиги бўлимлари беморларга тўла.

Қозоғистон, фавқулодда ҳолат эълон қилингани муносабати билан мамлакатга хорижликлар келишини вақтинча тўхтатди.

Мактабларда таътил даври 17 январгача узайтирилди, коллеж ва ОТМлар талабалари эса 24 январгача дам олади.

OzodNazar: Рус ҳарбийлари Қозоғистонга кирди. Навбат...

Олмаота: Бир намойишчи ўлганини кўрган мухбир

Озодликнинг қозоқ хизмати Олмаота марказидаги Республика майдонида одамлар ўққа тутилишига доир тафсилотларни маълум қилди.

Журналист Ануар Дониёровга кўра, маҳаллий вақт билан соат 18:43 да Назарбоев шоҳкўчаси тарафдан зирҳли ҳарбий машиналар етиб келган ва аскарлар автоматлардан одамларга ўқ ота бошлаганлар. Ўша пайтда майдонда бўлган фаоллар Марат Туримбетов ҳамда Айгерим Толеужан бу маълумотни тасдиқлашган.

Озодлик мухбирига кўра, у камида бир кишининг ўлганини кўрган. Сиёсий фаол Айгерим Толеужан айтишича, майдонга чиққанларнинг аксарияти қуролсиз ёшлар бўлган.

Намойишчилар махсус инқироз даври штаби тузилишини, КХШТ кучларини киритишдан воз кечишни, ҳукумат истеъфосини, фуқаролик жамияти вакили раҳбарлигида муваққат ҳукумат ҳамда аҳолини провокатар ва мародёрлардан қўриқлаш учун кўнгилли гуруҳлар тузишни талаб қилганлар.

Гувоҳлар гранаталар товушларини эшитганини айтишди. Фаол Марат Туримбетовга кўра, камида 5 киши жароҳатланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG