Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:56
Қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрткўча ҳудуди
Қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрткўча ҳудуди

Қирғиз-тожик чегараси: Қуролли тўқнашув ортидан томонлар ўт очишни тўхтатишга келишди

  • 27 январь оқшомида қирғиз-тожик чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма юз берди.
  • Чегарадаги отишма маҳаллий вақт билан соат 19:30 да (Тошкент вақти билан соат 18:30) бошланди.
  • Гувоҳларнинг билдиришича, отишма тонгги соат 4 гача давом этган, Сабаблар ҳақидаги баёнотлар зиддиятли.
  • Расмий баёнотларга кўра, чегарадаги Тўрткўча ҳудудида икки давлат фуқаролари ўртасида низо келиб чиққан.
  • Тожик томони, биринчи бўлиб қирғиз чегарачилари ўқ узгани, қирғиз томони эса, тожик чегарачилари ўқ узганини даъво қилди.
  • Тожикистон расмийлари ҳодисада 2 тожикистонлик ўлган, 10 нафари жароҳатланган, деб баёнот берди.
  • Қирғизистон расмийлари эса 11 ҳарбий жароҳатланганини билдирди.
  • Қирғизистон томони, отишма бўлган ҳудуддан 24 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинганини билдирди.
  • 28 январь, маҳаллий вақт билан тонгги соат 4 ларда томонлар отишмани тўхтатишга келишгани хабар қилинди.
  • Қирғизистон расмийлари инцидент юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, томонлар сабаблар бўйича сўзлашувни давом эттираётганини билдирди.

Тожикистонликлар орасида 17 киши жароҳатлангани хабар қилинди

Озодлик радиоси тожик хизмати, чегарадаги инцидентда 17 киши турли даражада жароҳат олганини хабар қилмоқда.

Жароҳатланганларнинг 11 нафари ҳарбий, қолгани тинч аҳоли вакилидир. Улар Исфара шаҳар шифохонасига ётқизилгани хабар қилинди.

Булар орасида Исфара шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси борлиги айтилмоқда.

Икки томон расмийлари музокара ўтказмоқда

Қирғизистон чегара қўмитасига кўра, президентнинг Боткен вилоятидаги вакили Абдикарим Алимбаев ва чегара қўмитасининг ушбу вилоятдаги вакили, полковник Қиялбек Толонбаевлар, Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ҳамда Тожикистон чегара хизмати вакиллари билан учрашган.

Учрашув маҳаллий вақт билан соат 1:43 да, Боткен вилоятининг Кўксай пунктида бошланган.

Расмий хабарга кўра, 28 январ тунги соат 2 да Кўчабўйи ва Дахма қишлоқлари ҳудудида отишма овозлари тинган, аммо Тўрткўча ҳудудида ўқ овозлари эшитилмоқда.

Қирғизистон томони жароҳатланганлар сони 7 нафар бўлганини хабар қилди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий вақт билан тунги соат 2 га келиб, жароҳатланганлар сони 7 нафарга етганини билдирди.

Вазирлик хабарига кўра, жароҳат олганлар Боткен вилоят шифохонасига ётқизилган. Булардан бирининг ўқ отар қуролдан яралангани, жароҳатланганларнинг аҳволи ўртача оғир, деб баҳолангани айтилди.

Тожикистон чегара қўшинлари эса, ҳарбий ва тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар борлигини билдирди, аммо аниқ рақамларни ошкор қилмади.

Озодлик радиоси тожик хизмати манбаларига кўра, 17 киши жароҳатланган ва камида бир киши қурбон бўлган.

Қирғизистон президенти халққа мурожаат қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Facebook тармоғи орқали халққа қисқагина мурожаат йўллаб, низони тинч йўл билан ҳал қилиш ниятини билдирди:

"Чегарадаги вазият тўлиқ менинг назоратим остида. Оллоҳ буюрса, биз масалани музокара йўли билан, тинчлик билан ҳал қиламиз. Хавотир қилманг", деди Жапаров.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG