Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:37
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.
25 февраль куни Киевни Россия ҳарбийларидан ҳимоя қилишга кўнгилли равишда қўшилган фуқароларга қурол тарқатилди.

Украина ҳужум остида: Зеленский Киев мудофаасида; ЕИ Путин ва Лавров активларини музлатди

  • 24 февраль тонгда Россия армияси Украинага ҳужум бошлади.
  • Ҳужум, Владимир Путин Донбасда махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилиши биланоқ амалга оширилди.
  • Путин, Донецк ва Луганк ҳудудидаги украин ҳарбийларини қуролни топширишга чақирди.
  • Россия қўшинлари, бу икки айирмачи республика раҳбарларининг "сўрови билан" киритилди.
  • 21 февраль куни Россия, Украина шарқидаги икки айирмачи республикани мустақил, деб тан олган.
  • Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилди, мамлакат бўйлаб кенг кўламли хакерлик ҳужуми кузатилмоқда.
  • НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, бу ҳужумни "халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши" деб қоралади.

ЕИ Путин ва Лавровни қора рўйхатга киритади

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия президенти Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Европа Иттифоқи санкция қўллаган шахслар рўйхатига киритилишини билдирди.

Бербок бу баëнотни ЕИга аъзо 27 давлат Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги фавқулодда мажлиси олдидан эълон қилди.

- Биз санкция қилинган шахслар рўйхатига Россиянинг ҳозирги амалиëтларини тайëрлаган олигарх ва депутатларнигина эмас¸ балки президент Путин ва Ташқи ишлар вазири Лавровни ҳам киритамиз¸ деди Германия дипломатлари раҳбари.

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари фавқулодда мажлис ўтказмоқда

25 февраль куни Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат Ташқи ишлар вазирлари фавқулодда мажлисга тўпланди.

Кун тартибидаги асосий масала - Россиянинг Украинага бошлаган тўлақонли уруши ортидан юзага келган жорий вазият.

Европа дипломатлари Украинага яна қандай ëрдам бериш мумкинлиги ва ҳарбий амалиëтларни тўхтатмаëтган Россияга нисбатан қандай ëндашишни муҳокама қилмоқда.

24 февраль куни ЕИ Россия молия¸ энергетика¸ транспорт ва экспорт соҳасини нишонга олувчи санкциялар пакетини эълон қилди.

Иттифоқ раҳбарлари бу санкцияларнинг мисли кўрилмаган даражада кенг кўламли экани ва ЕИ аъзоларининг Украинани қўллаб-қувватлаш масаласида якдиллигини кўрсатишини таъкидламоқда.

Аммо Украина президенти Владимир Зеленский бу санкциялар Кремлни урушни тўхтатишга мажбурлаш учун етарли эмаслигини айтиб¸ ЕИ ҳукуматларини кучлироқ чора қўллашга чақирмоқда.

Киев ҳаводан бомбардимон қилинмоқда

25 февраль куни Украина пойтахти Киев Россия ҳарбий кучларининг ракета-бомба ҳужумларига нишон бўлмоқда.

Киевликлар олган видеотасвирларда осмоннинг ракеталар зарбидан ëришгани ва портлаш зарбидан уй-жойларнинг ларзага келгани кўрилади.

Украина Ички ишлар вазирлиги Киев устида Россия ҳарбий қурилмаси уриб туширилганини билдирди¸ аммо унинг учқич ëки ракета эканини аниқлаштирмади.

Видеолардан уриб туширилган қурилма қолдиқларининг кўп қаватли уйга келиб тушгани ортидан ëнғин бошлангани ва уйга жиддий зиëн етгани кўрилади.

Литва Россия телеканаллари намойишини тақиқлади

Литва ҳукумати Россия ва Беларуснинг рус тилидаги олтита телеканали кўрсатувларини ретрансляция қилишни тақиқлади.

25 февралдан бошлаб "РТР Планета", "Россия 24", "Беларусь 24", "НТВ Мир" кўрсатувларини намойиш қилиш 5 йилга¸ "РБК" и "TVCI" ретрансляцияси эса¸ уч йилга тақиқланди.

Айни шу куни Эстония истеъмолчилар ҳақлари ҳимояси ва техник назорат департаменти ҳам қатор Россия ва Беларус телеканаллари трансляцияси тўхтатилганини эълон қилди.

Департамент ўз қарорини бу телеканалларнинг "тақиқланган маълумотни тарқатиш билан шуғулланаëтгани" билан изоҳлади.

Эстонияда тақиқланган телеканаллар рўйхатида "РТР Планета", "НТВ Мир", "НТВ Мир Балтик", "Беларусь 24", "Россия 24" (ВГТРК) ва "ТВ Центр International" (TVCI).

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG