Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:14
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.
Киев вилоятидаги Ирпень шаҳри орқали эвакуация қилинаётган тинч аҳоли.

Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда. Урушнинг ўн иккинчи куни

  • Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. БМТга кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украинани тарк этганлар сони 1 миллиондан ошган.
  • БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиянинг Украинага босқини қораланган резолюцияни қўллаб овоз берди. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмаган.
  • Сингапур Россия банкларига қарши санкциялар киритди ва икки томонлама маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлади.
    Samsung Россияга маиший техника,телефонлар ва чиплар етказиб беришни тўхтатди.
    "Роскомнадзор" Facebook ва Тwitterни блоклади.
  • АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар Москвага қарши янги-янги иқтисодий санкцияларни жорий қилмоқда. Европа рус учоқларига осмонини ёпди, Туркия эса Босфор бўғозини Россия ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйди.​
  • Германия Европа Иттифоқи санкцияларига тушган асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрли яхтасини ҳибс қилди.​
  • 38 давлат Украинадаги эҳтимолий уруш жиноятларини тергов қилишни сўраб Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига мурожаат қилган.

Путинга импичмент эълон қилиш ташаббусини 150 минг одам қувватлади

Россия Давлат думасидан президент Путинга импичмент эълон қилиш сўралган петицияни 150 мингдан ортиқ одам имзолади.

Петиция change.org сайтида бормоқда ва энг кўп имзоланаётган акциялардан биридир.

Петиция муаллифлари Путинни "давлатга хиёнат" ҳамда "Украинага бостириб кириш орқали ҳарбий жиноят содир этганлик"да айбламоқда.

Россия конституциясининг 93-моддасида, бу икки жиноятни содир этган давлат раҳбарига импичмент эълон қилиш кўзда тутилган.

Зеленский янги баёнотининг муҳим нуқталари

Беларус ҳақида:

“Александр Лукашенко билан телефон орқали сўзлашдик. У билан икки йилдан бери гаплашмагандим, бугун узоқ ва батафсил сўзлашдим. Биз бир-биримиз билан тўқнашишимиз мумкин эмаслигини атрофлича тушунтирдим. Украинага Беларусдан ракеталар, учоқлар, вертолётлар учиб келишини истамайман. Беларусдан бизнинг устимизга қўшин келишини хоҳламайман. Ва Лукашенко бундай бўлмаслигига мени ишонтирди”.

Музокаралар ҳақида

“Лукашенко мендан Украина ва Россия делегациялари Припять дарёси бўйида учрашишига розилик беришимни сўради. Таъкидлаб айтаман: ҳеч қандай шартларсиз. Сизлардан яширмайман, бу учрашув натижасига умидим ҳамин қадар, лекин, майли, уриниб кўришсин. Токи Украинанинг ҳеч бир фуқароси “кичкина бўлса ҳам имконият борлигида урушни тўхтатишга ҳаракат қилмади”, дея мендан гина қилмасин. Ҳозирча йигитлар музокарада, президент шу ерда, офис раҳбари ва бош вазир шу ерда, армия ҳам шу ерда. Бош қўмондон ўз ўрнида. Биз ҳаммамиз давлатимизни ва чегараларимизни ҳимоя қиламиз”.

Ҳарбийлар ҳақида

“Қўлида қурол тутган ҳарбийларимизга юз минг гривнадан ойлик тўлаймиз, токи улар мамлакатнинг миннатдорлигини аниқ билсинлар. Уруш тугагунча шундай бўлади”.

“Орзу” айрилиғи ҳақида

“Кеча биз “Мрия”(“Орзу”)миздан маҳрум бўлдик (дунёда энг катта транспорт учоғи ва ягона нусхада ишлаб чиқарилган Ан-225 “Мрия” назарда тутилмоқда – у кеча ракета тушиб, ёниб кетди). Аммо бу эски Мрия эди. Янги “Орзу”мизни биз мана ҳозир қуряпмиз”.

Киев мэри: эвакуация қилолмаймиз, ҳамма чиқиш йўллари ёпилган

Киев мэри Виталий Кличко Ассошиэйтед пресс агентлигига берган интервьюсида аҳолини шаҳардан чиқариш имконсизлигини билдирди.

Бу борада журналист берган саволга жавобан, бир неча дақиқа сукутга чўмган мэр: "Биз (эвакуация) қилолмамиз, чунки ҳамма йўллар ёпилган. Биз қуршовдамиз", деб жавоб берган.

Туркия Қора денгизида Россия ҳарбий кемалари ҳаракатини чеклайди

Туркия Монтрё халқаро конвенцияси қоидаларига мувофиқ, Ўрта ер денгизидан Қора денгизга қараб сузаётган Россия ҳарбий кемалари ҳаракати чекланишини эълон қилди.

Бу ҳақда CNN Turk телеканалига Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли айтган.

Туркия расмийси Россия 24 февралда Украинага бостириб кирганидан бери илк бор Украинадаги вазиятни уруш, деб атади.

"Бу билан Чавушўғли, шу пайтга қадар Ғарб мамлакатлари ҳамда Москва ўртасида мувозанат сақлаш мақсадида воқеаларга жуда эҳтиёткорлик билан изоҳ бериб келаётган Анқаранинг риторикасини сезиларли даражада ўзгартирди", деб ёзди Reuters.

“Ҳозир гап бир-иккита авиазарба ҳақида бораётгани йўқ, Украинадаги вазиятни расман уруш ўлароқ баҳолаш мумкин. Биз Монтрё конвенциясини бажарамиз”, деди Туркия ТИВ раҳбари.

Чеклов фақат бошқа базаларда қайд этилган кемаларга татбиқ этилади, Қора денгиздаги базаларга оид ҳарбий кемалар Босфор ва Дарданелл бўғозларидан бемалол ўтиши мумкин.

Бунга қадар Киев Анқарани Россия кемалари Украинанинг Қора денгиз соҳилларига келишининг олдини олиш мақсадида улар учун бўғозларни ёпиб қўйишга чақирган эди.

Февраль ойида Россиянинг бошқа флотларидан камида етти кема (бири сувости) бўғозлар орқали ўтиб Қора денгиз акваториясига кирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG