Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:19

ШҲТ давлат лидерлари Самарқандда йиғилди

Ўзбекистонда 15−16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига ҳозирлик кўрилмоқда.

ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон ва Эрон аъзо давлатдир. Афғонистон, Монголия ва Беларусь ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Бу саммит доирасида қатор кўп томонлама ва икки томонлама учрашувлар белгиланган. Бу учрашувларда ШҲТ ҳудудидаги давлатлар ўртасида иқтисодий, молиявий ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтиришни кўзловчи битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Аммо бу ерда асосий хавотир - Украинага босқини ортидан мислсиз санкциялар остида қолган Россия банклари ва молиявий институтлари билан ҳамкорлик ҳамда бунинг ортидан Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистонга иккиламчи санкциялар қўлланиши эҳтимолидир.

Самарқанддаги ШҲТ саммитига тайёргарлик тўрт йил олдин бошланган.

Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилган ва вилоят ҳокимлигига 5 йилга 2 фоизлик 25 млн АҚШ долларига тенг эквивалентдаги кредит ҳам берилган эди.

Ўзбекистон 2016 йилда ҳам Шанхай Ҳамкорлик Саммитига мезбонлик қилган.

Самарқандда ШҲТнинг 22-саммити ўз ишини бошлади

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 22-саммити иш бошлади.

Самарқанддаги Конгресс марказида бошланган Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашувида илк сўзни мезбон президент Шавкат Мирзиёев олиб, мазкур саммитнинг тарихий воқеа эканини урғулади.

Ўзбекистон президентига кўра, бугунги саммит доирасида 40 дан ортиқ шартнома ва қарор имзоланади.

XS
SM
MD
LG