Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:29

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

22:09 16.9.2022

Россия армиясидан озод қилинган Изюмда яна бир оммавий қабр топилди

Маҳаллий полиция расмийси 440 дан ортиқ жасад топилганини тасдиқлади. Қурбонларнинг отишма ва ҳаво ҳужумлари натижасида ўлгани, орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.

Зеленский бу оммавий қабрни Бучадан топилган оммавий қабрларга қиёслади. Бунинг учун жавобгарликни Россия зиммасига юклади.

Россия томони бу борада ҳануз баёнот бергани йўқ. Аммо, февралда бошлаган босқин давомида, Россия ўз армияси томонидан тинч аҳолига ҳужум ёки уларнинг ўлдирилишини тан олмай келаётир.

Ўтган дам олиш кунларида минглаб рус аскарлари катта миқдордаги ўқ-дорилар ва қурол-яроғини ташлаб, Изюмдан чиқиб кетди.

“Бизда қабрлар тасвирланган видео бор. Бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмади, лекин биз видеони топдик. Мобил алоқа ўчмасидан аввал маҳаллий аҳоли вакиллари билан гаплашдик.

- Мен шу ерликман. Краматорскда туғилганман, узоқ вақт Славянскда яшадим ва 2010 йилдан бери Киевда яшаб келаман. Мен бу ерда қолган одамларни танийман, улар бизга ёрдам беришди. Биз улардан одамлар кўмилган жой қаердалигини сўрадик.

Бизда видео бор. Гарчи видеоёзувда “17 киши” деб ёзилган бўлса ҳам, бу ерда тахминан 20-25 киши кўмилганини ҳисобладик. Эртага жасадлар эксгумация қилинганда, уларнинг сонига аниқлик киритамиз. Изюм туманининг Камянка, Довҳенке каби кўплаб жойларида жанглардан шунга ўхшаш асоратлар қолган. Биз ҳали у ердаги жасадларни текшира олганимизча йўқ.

Воқеа жойида икки кундан бери ишлаяпмиз. Ёмғир сабабли, баъзи жойларга етиб бора олмадик. Қолаверса, бизда миналардан тозалаш ускуналари етарли эмас. Ҳозир улардан бошқа жойларни тозалашда фойдаланилмоқда”, деди Олег Котенко, Украина расмийси.

Озодлик уруш шароитида ушбу маълумотларни оператив текшириш имконига эга эмас.

22:10 16.9.2022

Зеленский: Изюмдаги оммавий қабр учун масъулият Россияда

Зеленский оммавий қабр учун жавобгарликни Россия зиммасига юклади ва буни февраль ойи охирида Россия Бучада қолдирган оммавий қабрларга қиёслади:

"Харьков вилоятининг Изюм шаҳрида оммавий қабрлар топилди. У ерда аллақачон суд жараёнлари бошланди. Эртага Изюмга маҳаллий ва халқаро журналистлар келади, шундан сўнг аниқ ва тасдиқланган маълумотлар бўлади. Биз дунё ҳақиқатда нима бўлаётгани, Россия томони Буча, Мариупол, мана энди афсуски, Изюмда нималар қилганини билишини истаймиз. Россия борган жойида ортидан жасадлар қолдирмоқда ва бунинг учун жавобгарликка тортилиши керак. Дунё бу уруш учун Россияни чинакамига жавобгарликка тортиши керак. Биз бунинг учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз".

Россия тинч аҳолини нишонга олгани ёки ҳарбий жиноят содир этганини бир неча бор рад этган.

19:47 17.9.2022

Украина мамлакат шимоли-шарқида қарши ҳужумларни давом эттирмоқда

Британия ҳарбий разведкаси шанба куни маълум қилишича, Украина мамлакат шимоли-шарқида ҳужум амалиётларини давом эттирмоқда, Россия кучлари Оскил дарёси ва Сватов шаҳри ўртасида мудофаа чизиғини ўрнатган. Айни пайтда Украина кучлари Купянскни тўлалигича назоратига олган.

Украина учун ушбу зона устидан назоратни сақлаб қолиш муҳим, чунки Россиянинг Белгород вилоятидан асосий таъминот йўллари шу ҳудуд орқали ўтади..

Украина кучларининг мамлакат шимоли-шарқи, Харьков вилоятидаги чалғитувчи қарши ҳужуми Россия ҳарбийлари учун кутилмаган бўлди.

Озодлик мухбири ушбу ҳарбий манёврда қатнашган украиналарик аскарлар билан суҳбатлашди.

“Бригада командири алдамчи маневр сифатида бу қишлоқни тозалашни буюрди. Мақсад душманга асосий ҳужум Балаклияда эмас, шу ерда қилиб кўрсатиш эди”, украин аскари Павло.

“Ҳаммаси режалаштирилган эди. Ҳамма нима қилишни биларди. Биз казармадан чиқдик ва секин рус аскарлари жойлашган казарма томон юрдик. Улар ўт очишди, биз ҳам ўт очишни бошладик. Душман позициясига етиб келганимизда уларнинг сонини билмасдик, шунинг учун биринчи марта орқага чекинишга мажбур бўлдик. Аммо бу яхши бажарилган иш бўлди: бизнинг йигитлар душманга етарлича зарар етказишди”, дейди ҳарбий шифокор Лилия.

“Ўйлайманки, бизнинг қатъий ҳаракатларимиз душманнинг руҳиятига путур етказди. Бу ер уларнинг ери эмас”, дейди Павло.

19:52 17.9.2022

Зеленский: Изюмдаги оммавий қабр “босқинчиларнинг уруш жиноятлари исботи”

Изюм чеккасидаги қарағай ўрмонидаги оммавий қабрда ўликлар эксгумация қилинмоқда. Ўлик ҳиди ҳавони тўлдирган.

Украина расмийлари бу ерда ҳарбий жиноятлар содир этилган деб ҳисобламоқда. Улар буни ҳужжатлаштиришга қарор қилишган.

Украина фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Изюм чекксидаги бу ўрмонда кўмилган юзлаб одамларнинг ўлими сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Москва Изюмда топилган қабрлар ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади.

Изюм апрель ойи бошида рус армияси томонидан ишғол қилинган. Ушбу шаҳар ўтган ҳафта ишғолчилардан озод этилгунга қадар Донбасс фронтидаги қўшинлар учун асосий таъминот базаларидан бири сифатида фойдаланилган.

Украинадаги Изюмнинг мартдан августгача олинган сунъий йўлдош тасвирларида ўрмондаги қабристон кўринади, оммавий дафн этилган юзлаб жасадлар шу ерда топилган.

Украина президенти Владимир Зеленский топилган оммавий қабр “босқинчиларнинг уруш жиноятлари исботи” эканини айтди.

2022 йил 24 мартда олинган суратларда Изюмдаги шикастланган бинолар ва шифохоналар кўринади.

Зеленский Рейтер агентлигига берган интервюсида кўплаб жасадлар шимоли-шарқдаги бошқа жойларга дафн этилганини айтди ва хорижий кучларни қурол-яроғ етказиб беришни кучайтиришга чақирди ва уруш натижаси уларнинг тез етказиб берилишига боғлиқлигини айтди.

Ўтган ҳафта ҳудудни тарк этган россияпараст маъмурият раҳбари украиналикларни Изюм шаҳридаги ваҳшийликларни уюштирганликда айблаганди.

Агар жасадлар сони тасдиқланса, Россия кучларининг фронт таянчи бўлиб келган Изюмдаги жой 1990 йиллардаги Болқон урушидан кейин Европада топилган энг катта оммавий кабр, Спебреница қатлиомидан кейинги йирик ҳарбий жиноят сифатида малакаланиши мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG