Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:11

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:48 19.9.2022

“Ҳожатга 1 кунда 1 марта борардик”

Украина шарқидаги қамоқдан озод қилинган бир гуруҳ Шри-Ланкаликлар асирликда ўтказган ойлари, қийноқлар ҳақида гапириб берди.

Полиция расмийларининг айтишича, улар Россия босқинидан атиги уч ҳафта олдин Купянскка ишлаш ва ўқиш учун келган.

Улар 27 февраль куни рус ҳарбийлари шаҳарни эгаллаб олганидан кейин, Купянскдан қочишга уринган, бироқ Россия назорат-ўтказиш пунктида қўлга олинган.

Шри-Ланкаликлар завод биносида асир сақлангани, калтаклангани, оч қолгани ва ҳатто, кунлик инсоний эҳтиёжлари ҳамда ҳожатхонага бориш ҳам чекланганини айтмоқда.

Олти эркак бир хонада, бир аёл алоҳида хонада сақланган. Улардан озодлиги учун пул талаб қилишган.

"Биз Купянскдан Харковга йўл олган эдик. Рус қўшинлари йўлда бизни тўхтатишди. Шундан сўнг, кўзларимиз ва қўлларимизни боғлаб, машиналарига ўтказишди. Икки ҳафтадан кейин бизни юзимиз ёпиқ ҳолатда заводга олиб боришди. Кейин қамаб қўйишди. Шу тариқа у ерда уч ойни ўтказдик. Рус аскарлари ҳар куни бир дақиқа ҳожатхонага чиқишга рухсат беришарди", дейди 20 яшар Дилужан Патҳинажакан, Шри-Ланка фуқароси.

Вилоят полицияси бошлиғи Сергей Болвиновнинг айтишича, украиналик аскарлар асирларни озод қилгандан сўнг, Шри-Ланкалик гуруҳ Вовчанскдан меҳмонхонага жойлаштирилган.

19:50 19.9.2022

Рейтер Харьковдаги Рус ҳарбийлари қамоқ сифатида фойдаланган жойда бўлди

Дерхачи тумани мери Вячеслав Задоренконинг айтишича, Козача Лопандаги ертўлада Украина фуқаролари қийноққа солинган.

Задоренконинг таъкидлашича, рус кучлари одамларни шаҳар вокзалида ҳибсга олишган ва у ерда уларни айбловга иқрор қилиш учун калтаклашган, сўнг ертўлага кўчиришган.

Бир-бирига пайвандланган темир панжарали эшиклар орқасида иркит матрас ва кўрпа-тўшаклар, ташлаб кетилган озиқ-овқат қутилари, пластик ликоплар ва сув идишлари қолган.

Дерхачи туман прокуратураси 17 сентябрь, шанба куни Россияни Козача Лопанда “халқ полицияси” ташкил этишда айблаб, тергов бошлади.

Прокуратурага кўра, рус ҳарбийлари қўллаган “халқ полицияси” ертўлада тинч аҳолини қийноққа солган. Прокуратура эълон қилган суратларда ертўладаги қийноқ камераси акс этган.

Украина кучлари яқинда бу ҳудудни руслардан қайтариб олди. Украина президенти Владимир Зеленский шанба кунги мурожаатида Козача Лопанда қийноққа солиш анжомлари топилганини айтиб, “босиб олинган ҳудудларда қийноқлар кенг тарқалган амалиётга айланган”, дея таъкидлади.

Россия Украинадаги "махсус ҳарбий амалиёти" давомида тинч аҳоли нишонга олинганини мунтазам равишда рад этиб келади ва инсон ҳуқуқларини бузганлик айблови туҳмат кампанияси эканини иддао қилади.

"Россия кучлари маҳаллий аҳолини шу ертўлада ушлаб турган. Одамларга дастлаб вокзалда психологик "босим ўтказилган" ва уларнинг иродаси синдирилган. Кейин рус аскарлари ўзларига керакли кўрсатмаларини олиш учун одамларни бу ертўлага олиб келган, уларни озиқ-овқатсиз ва шифокор назоратисиз сақлашган”, деди Дерхачи тумани мери Вячеслав Задоренко.

19:51 19.9.2022

Разведка: Россия жанговар учоқларини йўқотмоқда

Британия ҳарбий разведкаси экспертлари фикрича, фронт чизиғи кескин ўзгаргани туфайли Россия жанговар учоқларини йўқотмоқда.

Британия Мудофаа вазирлигининг кундалик ҳисоботида айтилишича, сўнгги ўн кун мобайнида Россия армияси камида тўртта жанговар учоғини бой берган. Бу Россия ҳарбий-ҳаво кучлари қуруқликдаги қўшинларга ҳаводан мадад бераркан, ўзини жиддий хавфга қўйишга мажбур бўлаётгани натижаси бўлиши мумкин.

Таҳлилчилар россиялик учувчиларнинг “вазиятдан хабардорлиги” кўп ҳолларда талаб даражасида бўлмайди, дейишмоқда. Шунингдек, Россиянинг айрим учоқлари фронт чизиғи тез ўзгаргани сабабли Украина ҚК назоратидаги ҳаво ҳужумидан яхши қўриқланадиган ҳудудга кириб қолган бўлиши эҳтимоли ҳам бор.

Ҳолбуки Россия армияси баҳордаёқ Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳамда ҳарбий-ҳаво кучларини қарийб бутунлай йўқ қилишга муваффақ бўлганини иддао қилган эди.

19:51 19.9.2022

Зеленский: Россия бутун дунёни хавф остига қўймоқда

Украина президенти Владимир Зеленский ўз телеграм-каналида Жанубий Украина АЭСнинг ўққа тутилиши ва бунинг оқибатлари акс этган кадрларни ёйинлади.

Фотосуратларда ойнаси тўкилиб тушган деразаларни кўриш мумкин.

“Босқинчилар яна ўққа тутди, лекин улар атом станцияси нималигини унутиб қўйишди. Россия бутун дунёни хавф остига қўймоқда. Фурсат ўтмасдан уни тўхтатиш керак”, деб ёзди давлат раҳбари.

“Энергоатом” агентлигига кўра, АЭС Россия армияси томонидан ўққа тутилган.

Ширкат телеграм-каналида Николаев вилоятида, Жанубий Буг дарёси бўйида жойлашган Жанубий Украина АЭСнинг саноат зонаси ярим кечага яқин ракета ҳужумига учрагани айтилган. Ракета ядро реакторларидан 300 метр нарига тушгани айтилмоқда.

Портлашдан ҳосил бўлган зарба тўлқини АЭС биносига шикаст етказган, 100 дан ортиқ дераза ойналари чил-чил синган. Снаряд тушган жойда диаметри 4 ва чуқурлиги 2 метрга тенг ўра пайдо бўлган. Бундан ташқари, Жанубий Украина энергомажмуаси таркибига кирувчи Александров ГЭС гидроагрегатларидан бири ўчиб қолган.

“АЭСдаги уч энергоблокнинг барчаси доимги режимда ишламоқда. Хайриятки, станция персонали орасида жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарномада.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG