Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:23

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:33 20.9.2022

Донбассдаги айирмачи раҳбарлар Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказишга чорламоқдалар

19 сентябрь куни Россия дастаклаб келаётган айирмачи Донецк раҳбари Денис Пушилин Луганск вилоятидаги айирмачилар етакчисини Россияга қўшилиш бўйича референдумга ҳамкорликда тайёргарлик кўришга чақирди.

«Ўйлайманки, (референдум ўтказиш) бўйича айрим масалаларда биргаликда ишлашимиз, баъзи ҳаракатларимизни синхронлаштиришимиз керак. Мен айтмоқчи бўлган нарса шуки, республикалар маъмуриятлари, парламентлар биз тайёргарлик кўришимизга имкон берадиган қадамларни ишлаб чиқиши учун уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш», - деди телефон орқали сўзлаган Пушлин.

Донбасс минтақасидаги тан олинмаган айирмачи республикалар раҳбарлари 2014 йилдан бери Россияга қўшилиш ҳақида сўзлаб келишади.

Жорий йилда Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия тайинлаган расмийлар ҳам бир неча ойдан бери Россияга қўшилиш бўйича оммавий референдумга ҳозирлик кўрилаётганини айтиб келишади.

Урушнинг дастлабки ойларида Россия кучлари бутун Луганск вилоятини ўз назоратига олганди. Аммо душанба куни Украина расмийлари давом этаётган контратака доирасида минтақадаги қишлоқларнинг бири қайта қўлга олинганини даъво қилишди. Айирмачи Донецк Халқ Республикаси даъвогарлик қилаётган ҳудуднинг катта қисми ҳамон Украина назорати остида қолмоқда. Шунингдек, Киев Херсон ва Запорожье вилоятларидаги айрим ҳудудларни ҳамон ушлаб турибди.

19:37 20.9.2022

Тайван президенти Цай: Украинага ёрдам бераётганимиздан фахрланаман

19 сентябрь куни Тайван президент Цай Инвэн ўз мамлакати Украинага ўзини ҳимоя қилиш учун курашда ёрдам бераётганидан «фахрланишини» айтди. Президентнинг олдиндан ёзиб олинган шарҳлари Нью-Йоркда бўлиб ўтган Конкордия саммитида эшиттирилди.

«Россия босқинининг қирғинини кузатар эканмиз, Тайван украиналикларга ўз ватанлари ва озодликларини ҳимоя қилиш учун курашда ёрдам беришда роль ўйнаётганидан фахрланади. Саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришимиз керак. Авторитаризмдан сабоқ олишимиз, Тайван демократияси ХХР йўқ қилмоқчи бўлган ягона нарса эмаслигини англаб етишимиз керак. Тайван демократиясини ҳимоя қилиш келажакда эркинлик ва инсон ҳуқуқларини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга».

Тайван Украинага гуманитар ёрдам йўлида 30 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган. Шунингдек, мамлакат февраль ойида Россия Украинага бостириб кириши ортидан Ғарб томонидан киритилган санкцияларни қўллаб келади. Хитой оролни ўзига қарашли деб ҳисоблайди.

Цайнинг сўзларига кўра, Тайвань Хитойдан тобора кучайиб бораётган тажовузкор таҳдидларга, жумладан, ҳарбий қўрқитишларига дучор бўлмоқда.

19:40 20.9.2022

Ғалла шартномаси бўйича Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3,9 миллион тоннага етди

Жорий йилинг 22 июль куни Истанбулда ғалла маҳсулотлари бўйича эришилган келишув доирасида Украинанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти кўлами 3,9 миллион тоннага етди. Бу ҳақда 19 сентябрь куни Украина денгиз портлари идораси маълум қилди.

Шартнома доирасида ҳозиргача жами 169 та кема Украинанинг Қора денгиз портларидан Осиё, Европа ва Африка мамлакатларига жўнаб кетган.

Биргина душанба куни Одесса ва Пивденний (Жанубий) портларидан 178 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат юкланган тўрт кема жўнаб кетган.

Украина давлат ахборот агентлигининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирининг биринчи ўринбосари Тарас Висоцкий бу йил мамлакатда 67 миллион тоннага яқин ғалла йиғиб олиниши кутилаётганини айтган. Бунинг камида камида 45 миллион тоннаси экспорт қилиниши мумкин. Янги ҳосилларни экспорт қилиш жорий йилнинг октябрь ойида бошланади.

Украина портларидан Қора денгиз орқали халқаро бозорларга озиқ-овқат ва ўғит юбришни қайта тиклаш бўйича Украина ва Россия Туркия ҳамда БМТ билан алоҳида-алоҳида келишув имзолаган эди.

19:42 20.9.2022

Украина шарқий фронтда контратака бошлади; Россия бир неча объектга зарба берди

19 сентябрь куни Россия армияси Запорожьеда HIMARS ракета тизимларига хизмат кўрсатиб келган заводни йўқ қилганини билдирди. Украина эса шарқий фронтда Россия ҳужумларини муваффақиятли тўхтатиб қолганини даъво қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков душанба куни бўлиб ўтган кундалик брифингда Россия ҳарбий-ҳаво кучлари шарқий фронтда сўнгги 24 соат ичида Донецк вилоятидаги бир қанча Украина объектига аниқ зарба берганини таъкидлади.

Украина қуролли кучлари Бош штаби эса украин қўшинлари Россиянинг Бахмут ва Авдеевка шаҳарларига ҳужумларини тўхтатиш билан бирга, Купянскдаги ҳужумларни қайтараётганини маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, рус қўшинлари Украинанинг учта зирҳли техникасига зарба берган ва жанубий Херсон вилоятида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг «Су-25» самолётини уриб туширган. Запорожьеда Америкада ишлаб чиқариладиган HIMARS ракета тизимлари таъмирлаб келинган завод ҳам йўқ қилинган.

Украина жанубидаги ҳарбиқ қўмондонлик Киев кучлари Россиянинг Антоновский темир йўл кўпригини таъмирлаш ҳаракатларига тўсқинлик қилаётгани ҳамда қурол-яроғ ва техника олиб кетаётган баржаларга зарба бераётганини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG