Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:19

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

16:22 21.9.2022

Литва Россиядаги сафарбарликка жавобан кучларини юқори шай ҳолатга келтирди

Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускаснинг маълум қилишича, мамлакат ҳарбий тезкор ҳаракат кучлари юқори шай ҳолатга келтирилган.

"Россия ҳарбий сафарбарлиги бизнинг чегараларимиз яқинида (Калининград вилояти)да ҳам амалга оширилаётганлиги сабабли, Литва Тезкор ҳаракат кучлари Россия томонидан юзага келиши мумкин бўлган провокацияларнинг олдини олиш учун юқори шай ҳолатга келтирилди", деб ёзди Литва мудофаа вазири.

16:57 21.9.2022

Германия полицияси Алишер Усмоновнинг уйларида тинтув ўтказди

Германия федерал полицияси чоршанба куни келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор деб тахмин қилинган бир қанча мулклар, жумладан, унинг Бавариядаги Тегернзе кўли бўйидаги вилласини тинтув қилди.

У санкциялар режимини бузганликда гумон қилинмоқда, деди тергов вакиллари Мюнхендаги матбуот анжуманида.

Прокуратура вакилига кўра, тинтувлар тўрт федерал штатда 24 та объектда ўтказилган, махсус операцияда 250 киши иштирок этган.

Тергов маълумотларига кўра, Усмонов санкциялар рўйхатига киритилганидан кейин ўз мулкини қўриқлаш компанияси ҳимоясига топшириб, санкцияларни бузган бўлиши мумкин.

Гумонланувчилар, миллиардердан ташқари, хавфсизлик хизматларини кўрсатган ёки ёрдам берган яна тўрт киши бўлиб, улар қонун бузилишига ёрдам беришда гумон қилинмоқда.

Der Spiegel журналининг ёзишича, миллиардер солиқ жиноятларида ҳам гумон қилинмоқда.

69 ёшли Усмонов Россиянинг энг бадавлат кишиларидан бири, Forbes журнали унинг бойлигини 11, 5 миллиард долларга баҳолаган.

Февраль ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин у халқаро санкциялар рўйхатига киритилган. Уни Кремлга яқинликда ва режимни қўллаб-қувватлаганликда айблашади.

17:20 21.9.2022

Эстонияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқига эга бўлган россияликлар ҳам мамлакатга киритилмаслиги мумкин

Эстонияда вақтинча яшаш руҳсатномаси бўлган россияликлар ҳам агар Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган ёки келажакда қатнашадиган бўлса мамлакатга қайтиб киритилмаслиги мумкин.

Бу ҳақда бугун Эстония ички ишлар вазири ўринбосари Вейко Коммусаар маълум қилди.

Унга кўра, ҳукуматнинг бу ҳақдаги махсус қарори Россияда эълон қилинган қисман сафарбарлик муносабати билан қабул қилинган.

17:41 21.9.2022

Ўзбекистон ўз фуқароларини мобилизацияга қарши намойишларда қатнашмасликка чақирди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларидан рухсат берилмаган оммавий намойишларда иштирок этмасликни сўради.

Аввалроқ "Весна" ҳаракати 21 сентябрь куни эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши норозилик намойиши қилишга чақирганди.

Ташқи миграция агентлиги ўзбек фуқароларидан Россия қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўраган.

Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг таъкидлашича, бунинг учун 300 минг кишини ёллаш режалаштирилган. Бироқ қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонда бундай тафсилотлар, шунингдек, кимларнинг аниқ чақирилиши кўрсатилмаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG