Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:28

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:52 22.9.2022

Россия ва Украина яна бир-бирини Запороже атом электр станциясига ҳужум қилганликда айбламоқда

Россия Мудофаа вазирлиги чоршанба куни Россия қўшинлари Херсон ва Донецк вилоятларида украин қўшинлари ва танкларига зарба берганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг бир нечта дронларини уриб туширди ҳамда бир нечта ҲИМАРС ва радиацияга қарши ракеталарни тутиб олди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Купянск ва бошқа ҳудудларда Россия ҳужумларини қайтарганини айтиб, Россия позицияларига ҳаводан бир қанча ҳужумлар уюштирганини маълум қилди.

Шунингдек, Украина Россиянинг бир нечта учувчисиз учиш қурилмаларини уриб туширди ва қанотли ракеталарни тутиб олди, дея хабар берди Украина Қуролли кучлари Бош штаби.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина кучлари Европадаги энг йирик атом элэктр станцияларидан бири бўлган Запороже АЭС жойлашган Энергодар шаҳрини ўққа тутганини маълум қилди.

Россия заводнинг 5 рақамли энергоблокига Украинага тегишли катта калибрли ўқлар билан шикаст етказилганини даъво қилди. Шунингдек, Энергодар шаҳрини электр энергияси билан таъминлайдиган электр тармоғига ҳам ҳужум натижасида зарар етгани иддао қилинган.

Электр станциясига ҳужумдан сўнг, Россия Украина артиллерия бўлинмаларининг ҳаракати бартараф этилгани ва станция атрофидаги радиация даражаси нормаллигича қолаётганини билдирди.

Худди шу куннинг ўзида Украинанинг "Энергоатом" ширкати Россияни 6 рақамли атом электр станциясига зарба берганликда айблади. Натижада энергоблок электр таъминотидан ажратилган.

Совутиш насосларининг ишлашини таъминлаш учун хавфсизлик тизимларининг иккита дизель генератори фавқулодда ишга туширилган.

Ҳужумдан тахминан бир соат ўтиб, завод ходимлари 6 блок қувватини тиклашга муваффақ бўлган ва дизель генераторлари ўчирилган.

Завод март ойи бошидан бери Россия назоратида, бироқ заводни украиналик ходимлар бошқаришда давом этмоқда.
Россия ва Украина бир неча бор бир-бирини Запорожье атом электр станциясини ўққа тутганликда айблаб келади.

07:32 23.9.2022

Зеленский россияликларни намойишларга чиқишга, қочишга ёки таслим бўлишга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг навбатдаги кечки мурожаатида Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликка муносабат билдирди ва россияликларга мурожаат қилди.

Россияликларга мурожаат қилар экан Зеленский рус тилида гапирди. Украина президенти Россияда сафарбарликнинг эълон қилиниши “ўн йиллар давомида ўзгалар ерини босиб олишга ўргатилган армия барбод бўлганининг очиқдан очиқ белгисидир”, деб айтди. Зеленскийга кўра, бу билан уруш кўпчилик россияликлар учун энди телевидения ва интернетдан кўчиб, ҳар бир хонадонга кириб келди.

“Нима учун, масалан, доғистонликлар ёки яна кимлардир Харьковда ёки Донецкда ҳалок бўлиши керак? Чунки Россияда бир одам барча Россия фуқаролари номидан мана шундай қарор чиқарди. Бошқа сабаби йўқ. У шуни хоҳлайди. Сизлар украиналикларнинг ўлдирилиши ва қийноққа солинишига оид барча жиноятларга шериксиз. Чунки сиз индамадингиз. Чунки ҳозир ҳам индамаяпсиз. Энди ўз танловингизни қиладиган пайт келди”,- деди Зеленский.

Украина президенти сўзида давом этар экан: “Бу урушда ярим йил ичида 55 минг рус аскари ҳалок бўлди, ўн минглаб аскар яраланди. Янада кўпроқ бўлишини истайсизми? Йўқми? Унда норозилик билдиринг, курашинг, қочинг ёки украин кучларига таслим бўлинг. Бу сиз ҳаётингизни сақлаб қолишингиз учун зарур бўлган вариантлар”,-деди.

21 сентябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина урушида жами 5937 рус ҳарбийси ҳалок бўлганини билдирган. Бу рақам ғарб давлатлари разведкаси берган маълумотлардан ва урушдаги талафотларни ўрганган мустақил тадқиқотчилар айтган рақамлардан ҳам озроқдир.

Томонларнинг талафотлар тўғрисидаги билдирувларини уруш шароитида мустақил манбалардан тасдиқлаш имконияти мавжуд эмас.

21 сентябрь куни эрталаб президент Путин “Украинадаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда” Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу армияга захирадаги 300 минг киши чақирилишини билдирди.

Шундан сўнг Россиянинг кўплаб шаҳарларида сафарбарликка қарши норозилик намойишлари ўтказилди. Намойишларда иштирок этганлардан 1,5 мингга яқини полиция томонидан ушланди.

Россиянинг қўшни давлатлар билан чегараларида автотиқинлар пайдо бўлди. Тиқинлар Қозоғистон, Грузия, Беларусь ва Финляндия билан чегараларда кузатилди. Шунингдек, Туркия, Арманистон, Озарбайжонга авиарейслар учун барча чипталар сотиб бўлингани айтилмоқда. Россияликлар военкоматга чақирув қоғози келмасдан туриб мамлакатни тарк этишга уринмоқда.

11:53 23.9.2022

Ғарб "сохта" деб атаётган референдумларни ўтказиш бошланди

Ўзларини ДХР ва ЛХРП деб номлаб олган тан олинмаган айирмачи ҳудудларда, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларининг босиб олинган ҳудудларида Россияга қўшилиш юзасидан референдум бошланди. Украина, АҚШ ва Ғарб давлатлари референлумларни тан олмасликларини билдирган. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия ўтказаётган референдумларни “сохта” деб танишларини маълум қилган.

Референдумларда гўёки “овоз бериш” беш кун давом этади. Биринчи тўрт кунда у сайлов участкаларида эмас, балки кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларида яшовчиларга адресли келиш йўли билан амалга оширилади. Донбассдаги, Херсон ва Запарожье вилоятларининг Россия босиб олган ҳудудларидаги сайлов участкаларида овоз бериш 27 сентябрь куни ўтказилади.

Оккупацион маъмурият бу қарорни аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш билан изоҳламоқда. Чунки “овоз берувчилар”нинг асосий қисми фронт олди ҳудудларида яшайди. Россияда эса овоз бериш участкалари бугундан бошлаб очилади.

Ўзини Киевдан мустақил деб эълон қилиб олган айирмачи “республикалар”, Украинанинг россиялик ҳарбийлар томонидан назорат қилинаётан Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг бир қисмида Россияга қўшилишга оид референдумни 23-27 сентябрь кунлари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Шу ўринда айтиш лозимки, Луганск вилоятидаги аҳоли пунктларининг катта қисми айирмачилар назорати остида бўлса, Донецк вилоятидаги йирик шаҳарларнинг кўпи ҳалигача Украина назорати остида қолмоқда.

Референдум ўтказилиши Украина армияси Харьков вилоятини Россия қўшинларидан тозалаш ишларини муваффақият билан амалга ошираётгани манзарасида эълон қилинди. Бу вилоятда ҳам Россия томонидан тайинланган раҳбарлар аввалроқ референдум ўтказиш зарурлигини билдиришган. Аввалроқ Киев расмийлари Харьковда референдум ташкил қилмоқчи бўлганлардан айримлари қўлга олинганини қайд этишган.

14:34 24.9.2022

Россия кучлари Одессани "камикадзе" дронлари билан ҳужумга тутган

Украинанинг Одесса вилояти жума оқшомида Россия кучларининг ракета ҳужумига тутилди. Украина ҳукумати “камикадзе” дронлари билан қилинган ҳужумда бир киши ҳалок бўлганини билдирди.

Украина бирлашган ҳарбий штаби эълон қилган кадрларда Одесса порти ҳудудидаги маъмурий бино жиддий шикастлангани ва ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этаётгани тасвирланган. Унда деразалари синган яқин атрофдаги бино ҳам кўрсатилган.

Жума куни эълон қилинган алоҳида видеода Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги денгизда Эронда ишлаб чиқарилган "Моҳажер-6" русумли учувчисиз учиш аппарати уриб туширилганини ва қўлга олганини даъво қилмоқда.

Украина Россия қуролли кучлари томонидан фойдаланиладиган Эронда ишлаб чиқарилган тўртта “камикадзе” дронини уриб туширганини маълум қилган.

Украина ва АҚШ Эронни Россияга дронлар етказиб беришда айблаб келади. Теҳрон буни рад этган.

Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, дронлар Россия учун ҳам разведка, ҳам нишонларни аниқлашда қўл келмоқда.

Украина томонига кўра, шу пайтгача Эронда ишлаб чиқарилган жами саккизта учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

Ўтган кун давомида Россия қўшинлари Украина ҳудудига 5 та ракета ва 14 та ҳаво ҳужуми уюштирди, ҳарбий ва фуқаролик обйектларига 60 дан ортиқ ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари штаби маълум қилди.

.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG