Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:37

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:30 25.9.2022

Рус гражданлигини олган ўзбеклар сафарбар қилинмоқда

Россияда фаол мобилизация ишлари яқинда гражданлик олганлар орасида ҳам авж олгани кузатилмоқда.

Яқинда Россия гражданлигини олган асли ўзбекистонлик Шаҳбозбек повестка олганлардан бири. У бугун военкоматга чақиртирилиб олиб кетилишидан хавотирда эканини айтади:

Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, йилига 20 мингдан 30 минггача ўзбекистонлик Россия ватандошлигини олмоқда.

19:37 25.9.2022

Одесса "мопед" дронлар ҳужуми остида

Украина ҳукумати жума куни ҳам Одессада камикадзе дрон ҳужуми оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди.

Украина жанубий мудофаа кучларининг бирлашган мувофиқлаштириш маркази тарқатган кадрларда порт ҳудудидаги маъмурий бино жиддий шикастлангани, ўт ўчирувчилар бинолардаги ёнғинни ўчираётгани айтилади. Украина маъмурий бинога Қора денгиздан учаётган иккита дрон урилгани, учинчиси эса Одесса қирғоқларида уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Жума куни эълон қилинган алоҳида видеода Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида денгизда Эронда ишлаб чиқарилган Можахед-6 русумли учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини кўриш мумкин.

Жума куни Украина Россияга тегишли ва Эронда ишлаб чиқарилган тўртта камикадзе дронни уриб туширганини маълум қилди, бу эса президент Владимир Зеленскийнинг Теҳронга нисбатан айбловлар қўйишга сабаб бўлди.

Ўзига хос балан мотор товуши учун украинлар Эрон дронларининг бу тирини "мопед" деб аташмоқда.

19:43 25.9.2022

Россияда мобилизацияга қарши оммавий норозиликлар

Доғистоннинг Эндирей қумиқ қишлоғи мобилизацияга қарши чиқди. Полиция осмонга қарата ўқ узди.

“Черновик” нашри биргина Эндирейда 110 киши мобилизация қилинганини ёзмоқда.

Бундай норозилик акциялари Доғистондан ташқари Россиянинг кўплаб бошқа минтақаларида ҳам кузатилмоқда.

19:46 25.9.2022

Мобилизация қилинганларга чириб кетган автоматлар берилди

Россияда 300 минг кишини Украинага қарши урушга сафарбар қилиш авжига чиққан бир паллада ижтимоий тармоқларда бўлажак рус жангчилари томонидан олинган видеолар тарқала бошлади.

Мана бу видео эгаси урушга Приморье ўлкасидан сафарбар қилинганлардан бири. У мобилизация қилинганларга чириб кетган автоматлар топширилганидан шокда эканини айтади:

- Мана бу матохни танкист йигитларимизга берибди. Сизда танк борку, нима қиласан Калашни, деяпти.

- Мана автоматларни оляпмиз. Мен шокдаман! Нима дейишни ҳам билмайман!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG