Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:30

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

14:47 2.10.2022

Монголия сафарбарликдан қочаётган россияликларга яшаш рухсатномаси бермоқчи

Монголия сафарбарликдан қочаётган россияликлар, агар ариза билан мурожаат қилишса, уларга яшаш учун рухсатнома берилишини эълон қилди.

Путин сафарбарлик эълон қилгач, бир ҳафта ичида Монголияга 6000дан зиёд россиялик қочиб ўтган.

Айни пайтда Финляндия, Литва, Латвия ва Эстония россиялик сайёҳларга ўз чегараларини ёпган.

Сафарбарликдан қочаётган россияликларга энди қуруқликдаги йўналишлардан фақат Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Монголия қоляпти. Хитой ҳам бор, лекин бу мамлакатга кириш учун бир тўп ҳужжат керак бўлади.

АҚШ билан Германия сафарбарликдан қочаётган россияликларга бошпана берилиши мумкинлигини билдирган. Бироқ бу ҳақда қарор чиқариш учун ойлар, эҳтимол, йиллар керак бўлиши мумкин.

Сафарбарлик эълон қилинганидан буён 300 мингдан зиёд киши Россияни тарк этди.

20:22 2.10.2022

Бахмутда аҳоли эвакуация қилинмоқда

Кўнгиллилар Донецк вилоятининг Бахмут шаҳридан аҳолини эвакуация қилмоқда.

"Биз Россия ҳужумлари остида қолган Бахмут тинч аҳолисини эвакуация қилиш учун келдик", деди эвакуация гуруҳидаги америкалик кўнгилли Дениел Тейлор.

Бахмутдаги хонадонларда сув ва элэктр йўқлиги айтилмоқда.

"Кеча яна снаряд келиб тушди. Уйда ёши катта одам бор эди, уни касалхонага олиб кетишди. Портлаш содир бўлганида мен ошхонада эдим. Бу ерда яшаш жуда қийин", дейди бахмутлик Виктор.

Бахмут Донецк вилоятининг бир қисми бўлиб, ўтказилган референдумлардан сўнг Россия томонидан аннексия қилинди.

Киев ва Ғарб референдумларни ноқонуний деб атаб, қатъий қоралаган.

20:27 2.10.2022

Купянскдан юзлаб одам қочмоқда

Шаҳар чеккасида жанглар ҳануз давом этар экан, юзлаб одамлар Купянскдан қочди.

Эвакуация қилинганлар шаҳарнинг Оскил дарёсининг нариги қирғоғида жойлашган Купянск-Узловийни тарк этган.

Дарё устидаги кўприк бузилиб вайрон бўлгани сабабли, эвакуация қилинганлар кўприкдан пиёда ўтишга мажбур. Кўнгиллилар 81 ёшли Катерина Лоскитовага кўприкдан ўтишга ёрдам берди.

— Мен қаерга бўлса ҳам қочмоқчиман, синглимнинг олдига кетмоқчиман, дейди Лоскитова.

Купянск олти ой давомида Россия назорати остида бўлди. 10 сентябрьга келиб Украина Қуролли кучлари шаҳарга кирди.

Шаҳардаги Оскил дарёсининг нариги қисмида рус аскарлари ва тинч аҳолининг жасадлари кўчаларда қолган.

20:38 2.10.2022

Рамзан Қодиров ядро қуролидан фойдаланишни сўради

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг Лиман шаҳри бой берилишида генерал-полковник Александр Лапинни айблади ва ядро қуролидан фойдаланиш зарурлигини айтди. Бу ҳақда у Telegram каналида ёзган:

«Бу ҳудуднинг мудофаасига Марказий ҳарбий округ қўмондони, генерал-полковник Александр Лапин бошчилик қилган. Бу Лисичанск қўлга киритилгани учун Россия қаҳрамони юлдузини олган ўша Лапин, ҳолбуки унинг ўзи у ерда бўлмаган. Ғарбий ҳарбий округ ҳам Лапиннинг ихтиёрига берилди. Генерал-полковник ЛХРдан сафарбар қилинган жангчиларни Лиман йўналишидаги барча чегара нуқталарига жўнатган, аммо уларни зарур алоқа воситалари ва ўқ-дорилар билан таъминламаган".

Қодиров Лапинни истеъдодсиз одам деб атаб, Россия Мудофаа вазирлигининг кадрлар сиёсатини танқид қилган.

Шунингдек, Қодиров чегара ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилиниб, таъсири паст бўлган ядро қуролидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган:

"Мен Россия Федерацияси Олий Бош қўмондонига қандай ҳисобот беришларини билмайман. Шахсий фикримча, нисбатан кескин чоралар кўриш, хусусан, чегара ҳудудида ҳарбий ҳолат эълон қилиш ва кам таъсирли ядро қуролидан фойдаланиш керак”

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG