Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:37

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:41 4.10.2022

Туркияда Азовстал жангчилари яқинлари билан учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан бир неча ой асирликда сақланган ва ҳозирда Туркияда бўлган украиналик жангчилар оилалари билан учрашганини маълум қилди:

"Ниҳоят, мудофаачиларимиз, Азовстал қўмондонлари ва уларнинг қариндошлари билан учрашув ташкил этишга муваффақ бўлдик. Учрашув аскарларимиз ҳозирда бўлиб турган Туркияда, уларни озод қилиш тўғрисидаги келишувга биноан бўлиб ўтди. Улар бутунлай хавфсизликда. Буни Туркия президенти Эрдўғоннинг ўзи шахсан кафолатлаган”.

Азовстал жангчилари сентябрь ойида Украина ва Россия ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилди. Украина 200 нафар Украина фуқароси ва 15 нафар чет эл фуқаросини озод қилиш эвазига Россияга Владимир Путиннинг яқин иттифоқчиси, россияпараст украин мухолифати етакчиси Виктор Медведчукни топширди.

"Вашингтон пост" нашрининг номи очиқланмаган АҚШ ва Украин мулозимларига таяниб ёзишича, Россия федерал хавфсизлик хизмати - ФСБ Азовчиларнинг Медведчукка алмаштирилишига қарши бўлган, аммо Путин махсус хизматлар фикрига қулоқ солмаган ҳамда асир айирбошлаш келишувини маъқуллаган.

18:45 4.10.2022

RT: Овсянникова уй қамоғидан қочиб кетди

Украинадаги урушга қарши жонли эфирда норозилик билдирган россиялик тележурналист Марина Овсянникова 3 октябрь куни Москвада қидирувга берилди. Унинг собиқ турмуш ўртоғи Марина уй қамоғидан қочгани ҳақида хабар қилган.

44 ёшли Овсянникова август ойида икки ойлик уй қамоғига ҳукм қилинган эди. У Россия қуролли кучлари ҳақида ёлғон хабар тарқатганликда айбдор деб топилса, 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Марина Овсянникова июль ойида Кремль рўпарасида туриб, президент Владимир Путин қотил, унинг аскарлари фашистлар деб ёзилган плакат кўтарган. Ва шундан сўнг унга нисбатан иш очилган эди. Овсянникова белгиланган уй қамоғи 9 октябрьгача давом этиши керак эди.

Russia Today ахборот агентлиги у қизи билан бирга қочиб кетгани ва унинг қаерда эканлиги номаълумлиги ҳақида хабар берди.

Марина Овсянникованинг сурати Ички ишлар вазирлигининг қидирувдагилар рўйхатида пайдо бўлган.

Украинада туғилган Овсянникова март ойида “Урушни тўхтатинг” ва “Улар сизга ёлғон гапиришяпти” деб ёзилган плакат билан жонли эфирда чиқиб норозилик акцияси ўтказди.

У урушга қарши олдинги икки норозилик намойиши учун аллақачон жаримага тортилган.

18:49 4.10.2022

Россия тожик мигрантларини Мариуполга жўнатмоқда

Тожик мигрантлари Мариуполдаги вайрон бўлган уларни қайта тиклаш ишларида иштирок этишга жалб қилинган
Тожик мигрантлари Мариуполдаги вайрон бўлган уларни қайта тиклаш ишларида иштирок этишга жалб қилинган

Россия қурилиш ширкатлари тожик меҳнат мигрантларидан иборат катта гуруҳни оккупациядаги Мариуполни тиклашга жўнатди. Мариуполь Украина шарқида жойлашган саноат шаҳри бўлиб, шу йилнинг май ойи бошларида Россия қўшинлари томонидан босиб олинган эди.

Сўнгги ойларда Россия қурилиш ширкатлари шаҳарни тиклаш учун ишчиларни ёллай бошлаган эди. Баъзи ширкатлар ишчиларга 250 минг рублгача ойлик, ётоқ-жой ва уч маҳал бепул овқат ваъда қилган. Шунга қарамай айрим мигрантлар рози бўлишмаган.

Мариуполга ишга жўнатилган тожик мигрантларининг аниқ сони маълум эмас.

Вайрон қилинган Мариуполга юбориш учун ишчиларни ёллаш билан шуғулланаётган фақат йирик ширкатлар эмас. Озодликнинг тожик хизматига кўра, кичик қурилиш фирмаларига эгалик қилувчи айрим тожик фуқаролари ҳам ушбу шаҳарга мигрантларни йўлламоқда. Улардан бири ўз исми ва фирмаси номини сир сақлаган ҳолда, Мариуполга 300 минг ишчи юборишга буюртма олганини маълум қилган.

Ҳозирча Мариуполга Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар ҳам жалб қилингани борасида бирор маълумот йўқ. Агар кимдадир бу борада аниқ маълумот бўлса, албатта Озодликка хабар йўллашни унутманг.

18:56 4.10.2022

Разведка: Россиянинг кузги чақирувни ташкил қилишга қурби етмайди

Британия ҳарбий разведкасининг янги ҳисоботида айтилишича, Россия ҳукумати ҳарбий чақириқ асосида армияга олинганларни ўқитиш, жойлаштириш ва қурол-аслаҳа билан таъминлаш имконига эга эмас. 30 сентябрь куни Путин навбатдаги кузги чақирувни ўтказиш ва 120 кишини армияга чақириш тўғрисида буйруқ чиқарган эди. Қонунга биноан улар Россиядан ташқарида бўлаётган ҳарбий ҳаракатларга жалб этилиши мумкин эмас, бироқ Украина урушининг дастлабки ойларда фронтда муддатли хизматдаги аскарлар ҳам борлиги маълум бўлган эди.

Чақирув, Британия разведкасига кўра, 1 ноябрда бошланади, ҳолбуки, одатда бир ой олдин бошланарди. Экспертлар фикрича, чақириқ кечиктирилиши Россиянинг жуда кўп сонли янги аскарларни тайёрлаш ва қуроллантиришга қодир эмаслигини англатади.

“Урушга сафарбар қилинган ва чақириқ асосида армияга олинган аскарлар шахсий таркибини жойлаштириш, тайёрлаш, қурол-аслаҳа билан таъминлашда жиддий муаммолар мавжуд. Россия маъмурий ва логистика тизимларидаги қусурлар сафарбарлик ва ҳарбий чақириққа путур етказишда давом этади”, дейилади ҳисоботда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG