Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:23

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

18:53 6.10.2022

"Купянскда 24 нафар тинч аҳоли жасади бўлган 6та машина топилди"

Россиянинг Украинага қарши “агрессия жинояти”ни тергов қилиш бўйича махсус трибунал ҳамда Халқаро жиноий суд тергови бир-бирини тўлдиради, деди Украина Бош прокурори.

Варшавада ўтган Хавфсизлик саммитида сўзлаган Андрей Костин ХЖС геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар учун энг яхши ечим эканлигини айтди:

"ХЖС ҳамда Путин ва унинг жамоаси тортиладиган махсус трибунал ўртасида рақобат йўқ. Украиналиклар Путин ва унинг жамоаси қилмиши учун жавобгарликка тортилишини ҳис қилишлари ва бунга ишонч ҳосил қилишлари муҳим”.

Сентябр ойида Халқаро жиноий суд (ХЖС) раиси Карим Хон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига суд юрисдикцияси доирасидаги жиноятлар Украинада содир этилган деб ҳисоблаш учун “етарли асослар” борлигини айтган эди. Гаагада жойлашган суд уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар, геноцид ва тажовуз жиноятларини кўриб чиқиш билан шугъулланади.

Карим Хон Россия босқинидан бир ҳафта ўтиб Украина бўйича тергов очди. Унинг сўзларига кўра, фуқаролик обектларини ҳамда Украинадан чиқиб кетаётган одамларни айниқса болаларни қасддан нишонга олиш терговнинг устувор йўналишлари бўлади.

"Купянск яқинида 24 нафар тинч аҳоли жасади бўлган олтита машина топдик. Улардан 13 нафари болалар, бири ҳомиладор аёл. Қурбонларнинг барчаси ўз машиналарида ҳалок бўлган", — деди Костин.

18:56 6.10.2022

Запорожьедаги ҳужумда 2 киши ҳалок бўлди

Бугун Украинанинг Запорожье шаҳри марказига ракета зарбаси берилди. Оқибатда турар-жой бинолари вайрон бўлган.

Маҳаллий расмийлар икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Шаҳар мери Александр Старух Россия армияси берган еттита ракета зарбалари натижасида бир аёл ҳалок бўлгани, яна бири касалхонага ётқизилгани ҳақида ёзди.

19:00 6.10.2022

Зеленский янада кўпроқ ёрдам сўради

Украина президенти Влaдимир Зеленский Америка Давлатлари Ташкилоти Бош Ассамблеясини Россия босқинига қарши курашда мамлакатига кўпроқ ёрдам беришга чақирди.

Перуда бўлиб ўтган давлатлар йиғилишида Киевдан туриб, ойнлайн қатнашган Зеленский ташкилотга аъзо баъзи мамлакатларда уруш масаласида Россиянинг қараши ҳамон ҳукмронлигини айтди:

"Мен сиздан бизни бир неча даражаларда қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Биринчи даража - халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ Бош Ассамблеясида. Россиянинг тажовузкор сиёсатини қоралаш учун овоз беришда бизни қўллаб-қувватланг. Дунёда ҳеч ким Россиянинг Украинага қарши уруши каби тажовузкор урушларни бошламаслиги бизнинг умумий манфаатларимиздир ва дунёда ҳеч ким Россиячалик ўзини бошқа халқларнинг ерларини ноқонуний равишда қўшиб олишга ҳақли деб ҳисобламайди. Иккинчи даража миллий миқёсда. Бизга давлатларингиздан самимийлик керак. Иқтисодиётингиз жиноий уруш ва уруш жиноятларини молиялаштириш учун ишлатилишига йўл қўйманг. Ўзингизни халқаро ҳамжамият томонидан муқаррар равишда қораланадиганлар билан боғламанг”.

06:48 7.10.2022

Зеленский НАТОни Россия бўйлаб “огоҳлантирувчи зарбалар” беришга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Москвани ядровий қуролни ишлатиш имкониятидан маҳрум қилиш учун НАТОни Россия бўйлаб зарбалар беришга чақирди. Украин президенти бу баёнотини Австралиянинг Лоуи институтида видеоалоқа орқали қилган чиқишида айтди.

“НАТО нима қилиши мумкин? Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини йўқ қилиши керак. Муҳими, мен 24 февралдан олдин айтганимдай, яна халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилмоқчиман: огоҳлантирувчи зарбалар, улар қурол қўлласа нима бўлишини англаб етиши керак. Бунинг акси ўлароқ Россиянинг ядровий зарбасини кутмаслигимиз ва кейин:”Ие, ҳали шундайми, энди ўзингдан кўр” демаслигимиз керак”, деди Зеленский.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг бу сўзларига муносабат билдирар экан, жаҳоннинг барча мамлакатлари, айниқса АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи украин президенти сўзларига аҳамият қаратиши лозимлигини айтди. Песковнинг айтишича, Зеленскийнинг сўзлари “жаҳон урушига чақириқдир”. Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Зеленскийнинг чиқишини қоралади.

Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров украин президентининг Россияга “огоҳлантирувчи зарбалар” тўғрисидаги баёнотига муносабат билдирар экан, Россияга нисбатан ҳарбий тажовуз назарда тутилмаганини айтди.

Никифоровга кўра, президент Россия Украинага бостириб киргунича бўлган даврда, яъни 24 февралдан олдин айтган гапларини жаҳон ҳамжамияти ёдига солди: ўшанда у Россияга нисбатан санкциялар жорий этилишини илтимос қилган эди. Унга кўра, ядро уруши билан Украина эмас, Россия таҳдид қилмоқда.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери Владимир Путин бир неча марта ядровий қурол қўллаши мумкинлиги билан жаҳонга таҳдид қилди.

АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Путинни “Еврлопага очиқ-ошкора ядровий таҳдид қилаётганликда” айблади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG