Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:39

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:19 9.10.2022

Чеченистон ва Сурия уруши генерали Украинага тайинланди

8 октябрь, шанба куни Россия ҳарбий ҳаво кучлари генерали - Сурия ҳамда Чеченистондаги урушларда армияни бошқарган Сергей Суровикин - Украинада жанг қилаётган Россия армиясига қўмондон этиб тайинлади.

Бу Москва армиясида бир ҳафта ичида амалга оширилган учинчи тайинловдир.

Россия Мудофаа Вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков: "Россия Федерацияси Қуролли Кучлари махсус ҳарбий операцияни давом эттирмоқда. Россия Мудофаа вазири армия генерали Сергей Суровикинни махсус ҳарбий операция ҳудудидаги қўшинлар бирлашган гуруҳига қўмондон этиб тайинлади", деди.

Ушбу ўзгариш шу ҳафта бошида Россиянинг беш ҳарбий минтақасидан икки қўмондоннинг ишдан олиниши ортидан содир бўлди. Сўнгги ҳафталарда рус армияси Украинанинг шимоли-шарқи ва жанубида катта йўқотишларга учради.

Вазирлик Суровикиннинг ўрнига ким тайинланганини ошкор этмади.

Британия ҳарбий разведкаси уруш бошлаганидан деярли икки ой ўтиб, "қўмондонлик ва назоратни марказлаштириш" мақсадида генерал Александр Дворников рус қўшинларининг Украинадаги ҳаракатларига масъул этиб тайинланганини хабар қилганди.

Бироқ, Москванинг ўзи, Кремль таъбири билан айтганда,бу “махсус ҳарбий операцияга” бош ҳарбий қўмондонлик қилаётган шахсга аниқлик киритмаган.

55 ёшли Суровикин 2017 йилдан буён Россия ҳарбий ҳаво кучларини бошқариб келади. Россия мудофаа вазирлиги сайтида айтилишича, у 2004 йилда Москванинг исломий исёнчиларга қарши урушида Чеченистондаги қўриқчилар дивизиясига қўмондонлик қилган.

Суровикин 2017 йилда Суриядаги хизматлари учун, орден билан тақдирланган.

19:20 9.10.2022

Логистика учун нохуш оқибатлар

Урушни ўрганиш институти (ISW) ва Британия разведкаси ҳам, навбатдаги кунлик ҳисоботларини Қрим кўпригига ҳужум мавзусига бағишлади.

Хусусан, Британия разведкасининг ёзишича, кўприк орқали ўтган темир йўл ўтказиш қувватининг ҳар қанча камайиши Украина жанубидаги Россия кучлари таъминотига салбий таъсир қилади, зеро Россия кўприк портлашидан олдин ҳам бу борада муаммоларга дуч келаётган эди.

Урушни ўрганиш институти эса кўприкка ҳужум жанубдаги қўшинлар гуруҳи таъминотида доимий узилишларга олиб келмаса-да, муайян вақтга логистика учун нохуш оқибатлар яратиб, юклар ушланиб қолишига сабаб бўлади, дея таъкидламоқда.

Қолаверса, Қрим кўпригида айнан нима бўлгани ҳануз аниқ эмас – на портлашлар сони, на бу зарбалар айнан қандай йўллангани ва на жиноят иши қайси модда бўйича тергов қилинаётгани ҳақида аниқ расмий маълмуот берилмади.

Россия расмийлари портловчи модда ортилган юк машинаси билан ягона портлаш юз бергани ҳақида билдирган. Бироқ юк машинаси ҳайдовчисига нима бўлди – айтилмади. Бундан ташқари, битта ёки бир неча портлаш содир бўлдими, қуруқлик, сув ва ҳаво орқали мувофиқлаштирилган ҳужум бўлиши мумкинми - бу саволлар ҳам очиқ қолмоқда.

19:20 9.10.2022

Қрим кўпригини ким портлатди?

Украина расмийлари ҳодиса ҳақида ижтимоий тармоқларда муносабат билдирди, бироқ, жавобгарликни зиммасига олмади.

Жумладан, Украина президенти Владимир Зеленский шанба куни Керч кўпригидаги портлашга ишора қилиб, Қримни “илиқ аммо булутли” дея таърифлади.

Зеленский, украиналиклар Қримда “босқинчиларсиз”, ёрқин келажакка интилмоқда, деди:

"Бугун мамлакатимизда ҳаво яхши, асосан қуёшли кун бўлди. Украинанинг аксар қисмида ҳаво 20 даража иссиқ ва қуёшли бўлди. Бироқ, афсуски, Қримда ҳам ҳаво илиқ бўлса-да аммо булутли. Лекин булутлар қандай бўлмасин, украиналиклар нима қилиш кераклигини, бизнинг келажагимиз ёрқин эканини билишади. Бу келажак бизнинг бутун ҳудудимизда, хусусан, Қримда ҳам босқинчиларсиз келажак бўлади. Ҳозирда Украина Хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ҳамда ҳарбийларимизнинг мамлакатимиз шарқи ва жанубидаги ҳаракатлари давом этмоқда. Биз Донбассда, жумладан Бахмут йўналишида ўз позицияларимизни ушлаб турибмиз. У ерда ҳозир жуда шиддатли жанглар кетмоқда”.

Шунингдек, Зеленский ўз видеомурожаатида Украинанинг шарқи ва жанубида шиддатли жанглар давом этаётгани, бироқ украин қўшинлари Донбассда, хусусан, Бахмут йўналишида ўз позицияларини ушлаб турганини билдирди.

19:21 9.10.2022

Қрим кўпригидаги портлашда уч киши ўлган

Россия Тергов қўмитасининг дастлабки маълумотига кўра, Қрим кўпригида юз берган портлаш натижасида уч киши ўлган.

Улар портлаш чоғида юк автомобили ёнида бўлган енгил машиналар йўловчилари эканлиги тахмин қилинмоқда.

Портлаган юк машинаси Краснодар ўлкасида яшовчи бир эркак кишига тегишли бўлган. Унинг уйида тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Терговчилар машина йўналишини ҳам ўрганишяпти.

Россия президенти Путин, бу кўприкдаги хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақида қарор имзолади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG