Линклар

Шошилинч хабар
12 март 2025, Тошкент вақти: 11:37
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

16:43 6.11.2022

The Washington Post: Жо Байден маъмурияти музокаралар бўйича Украина ҳукумати билан хусусий мунозара олиб бормоқда

Газета ушбу хабарни эълон қиларкан, АҚШ маъмуриятидаги ўз манбаларига ҳавола берган.

The Washington Post ёзишича, украин сиёсатчиларига Россия билан сулҳ музокараларини кун тартибидан олмасликни илтимос қилишмоқда. Аммо, айтилишича, бундан мақсад Киевни музокаралар столига ўтқизиш эмас, балки “фуқаролари уруш узоқ йилларга чўзилишидан хавотир олаётган мамлакатларда Украинанинг дастакланишини таъминлаш”дир.

Мақолада нафақат Европа, балки уруш туфайли энергетика ва озиқ-овқат инқирозидан энг кўп жабр чекаётган Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари ҳам тилга олинган. Шу билан бирга, газета АҚШ мулозимлари Украина расмийларининг Путин музокараларга жиддий қарамаслиги хусусидаги фикрига қўшилишини қайд этган.

Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров таҳририятнинг ушбу маълумотларни тасдиқлаш ёки инкор этиш илтимосига жавоб бермаган. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак эса яқинда The Washington Post учун берган изоҳида “босқинчи тинчликпарвар бўла олмаслиги” ҳақида ёзган ва Ғарб лидерларини алданмасликка чақирган эди.

15:56 6.11.2022
Hundreds join Cologne anti-dictatorship protest
Hundreds join Cologne anti-dictatorship protest

Кёльн шаҳрида юзлаб одам диктатурага қарши норозилик намойишига чиқди

5 ноябрь куни Германиядаги бир неча юз украиналик ва эронлик мамлакат ғарбидаги Кёльн шаҳрида «озодлик марши»да иштирок этишди.

Намойиш Германия-Украина кўк-сариқ хоч уюшмаси ва бир гуруҳ эронликлар томонидан уюштирилган. Ташкилотчилар 10 мингга яқин одамни жалб қилишига умид қилган.
Келиб чиқиши эронлик ва украиналик бўлган намойишчи Лили Аминий акция қатнашчилари «бутун дунёда эркинлик ва инсон ҳуқуқлари» учун намойиш ўтказаётганини айтди.

Кёльн полицияси намойишчилар сони тўғрисида маълумот беришдан бош тортиб, бунинг ўрнига намойиш ташкилотчилари билан боғланишни таклиф қилди. Аммо улар билан дарҳол боғланишнинг иложи бўлмади.

Намойиш Эрон Москвага дрон етказиб бергани ҳақида хабар тарқалган бир пайтга тўғри келди.

Россия Украинадаги уруш давомида дронлар ёрдамида электр станциялари ва инфратузилмани нишонга олмоқда.

15:26 6.11.2022

Бахмут мэри: Шаҳарда шиддатли жанглар кетмоқда

Украинанинг қамалда қолган Бахмут шаҳрида шиддатли жанглар кетмоқда. Бу ҳақда 5 ноябрь куни шаҳар вице-мэри маълум қилди.

Россия кучлари Донецк вилоятидаги Бахмут ва унинг яқинидаги Авдеевкага қарши бир неча бор ҳужум уюштирган, бироқ Киевнинг айтишича, катта йўқотишлар билан ортга чекинган.

Шанба куни бўм-бўш қолган ҳукумат биноси йўлагидан туриб сўзлаган Бахмут ҳокимлиги раҳбари ўринбосари Александр Марченко Украина қўшинлари «фронт чизиғини қатъий ушлаб турганини» айтди.

Бош штаб маълумотларига кўра, Бахмут фронтида айни дамда «энг жадал жанглар кетмоқда». Марченко Россия шаҳарга бир неча томондан бостириб киришга уринаётганини айтди.

«Афсуски, ҳар куни тинч аҳоли орасида ўлган ва яраланганлар бор. Кеча етти киши яраланди. Афсуски, бир киши вафот этди. Жамоамизда фаол жанглар бошланганидан бери 120 дан ортиқ ўлим қайд этилди. Бу бизга маълум бўлгани. Айрим туманларда ўлганларнинг аниқ сонини билмаймиз, чунки у ерда шиддатли жанглар давом этмоқда ёки у ерлар вақтинча ишғол қилинган».

Унинг сўзларига кўра, ҳар куни содир бўлаётган отишмаларга қарамай, 12-15 мингга яқин одам шаҳарда қолмоқда. Урушдан олдин шаҳарнинг доимий аҳолиси 80 минг кишини ташкил қилган. Маҳаллий ҳукумат уларни озиқ-овқат ва сув билан таъминлаш учун қўлидан келганини қилмоқда. Шаҳарда деярли икки ойдан бери электр токи, газ ва сув таъминоти йўқ. Руслар эса ҳозирча у ерда бўш келишни режалаштирмаяпти.

Марченко «Вагнер» рус хусусий ҳарбий ширкатининг Бахмутга ҳужумдаги ролини изоҳлашдан бош тортиб, бундай сўровлар Украина ҳарбийларига йўналтирилиши кераклигини айтди.

Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, «Вагнер» гуруҳи Бахмут жангларида фаол иштирок этаётгани эҳтимолдан холи эмас.

«Бу шаҳарда омон қолиш кундан кунга қийинлашиб бормоқда. Ҳали изғирин бошлангани йўқ, қиш ҳали келмаган... Биз уни ушлаб турибмиз ва Украина Қуролли кучлари душманни шаҳардан узоққа чекинтира олишига умид қиламиз», — дея қўшимча қилди Марченко.

14:49 6.11.2022

Зеленский Эрон Россияга "оз сонли" дрон юборгани ҳақидаги иддаоларни рад этди

5 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги видеомурожаатида Эрон Россияга оз сонли дрон етказиб бергани ҳақидаги иддаоларни рад этиб, Украина биргина жума куни 11 та дронни уриб туширганини айтди.

Зеленский Теҳронни ёлғон гапиришда айблаб, Киев кучлари ҳар куни камида 10 та учувчисиз учиш аппаратини уриб тушираётганини таъкидлади.

«Айтганча, Эроннинг расмий вакиллари бугун баёнот эълон қилишди. Улар Россия террори учун дрон етказиб берганликларини тан олишга қарор қилишибди. Лекин улар буни тан олаётиб ёлғон гапиришди. Биз ҳар куни камида ўнта Эрон дронини уриб туширяпмиз. Эрон тузуми эса тўлиқ миқёсли босқин бошланишидан олдин Россияга гўёки озгина дрон берганини иддао қилмоқда», - деди.

Шанба куни Эрон биринчи марта Москвани дронлар билан таъминлаганини тан олди, бироқ улар Украинадаги урушдан олдин юборилганини иддао қилди. Россия Эрон дронлари ёрдамида Украинада электр станциялари ва фуқаролик инфратузилмасини нишонга олмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахоннинг сўзларига кўра, мамлакат Россия 24 февралда босқин бошлашидан бир неча ой олдин «оз сонли» учувчисиз дрон юборган.

Сўнгги ҳафталарда Украинада Эронда ишлаб чиқарилган «Шаҳид»-136» дронлари ёрдамида фуқаролик инфратузилмасига, хусусан, электр станциялари ва тўғонларга ҳужумлар авж олгани айтилмоқда. Россия ўз кучлари Украинага қарши Эрон дронларидан фойдаланаётганини рад этмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG