Зеленский: Украина қўшинлари Донецк шарқида 100 га яқин ҳужумни қайтарди
Украина қўшинлари Донецк вилояти шарқида 100 га яқин ҳужумни қайтарган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский жума кунга тунги видеомурожаатида билдирди.
"Донецк вилоятида жуда шиддатли жанглар давом этмоқда. . . жанглар тўхтагани йўқ. 24 соат ичида Донецк вилоятида Россиянинг 100 га яқин ҳужуми қайтарилди”, - деди Зеленский.
Россия ўтган ҳафта ўз қўшинларини Украинадаги Днепр дарёсининг ғарбий қирғоғидан олиб чиқди, жумладан, февраль босқинидан кейин қўлга киритган ягона минтақавий марказ Херсон озод бўлди.
Бугун Херсонда ёрдам пунктлари очилган, деди Зеленский.
"Шаҳарда электр таъминоти тикланаётган пайтда одамлар телефонларини заряд қилишлари, исинишлари, чой ичишлари, ёрдам олишлари мумкин. У ерда алоқа мавжуд, Старлинк ёки шунга ўхшаш тизимлар ишламоқда", таъкидлади Зеленский ўз мурожаатида.
Украина расмийларининг айтишича, руслар кетишдан олдин шаҳарнинг муҳим инфратузилмасини вайрон қилган.
Запорожьеда Россия кучларининг тунги зарбалари оқибатида шаҳар аҳолиси иссиқлик таъминотисиз қолди
Запорожьеда Россия кучларининг тунги зарбалари оқибатида шаҳар туманларидан бирида иссиқлик таъминотида узилиши бўлди, деди вилоят ҳарбий раҳбари Александр Старух.
"Ракета портлашлари оқибатида марказлаштирилган иситиш қувурлари шикастланган ва 17 мингдан ортиқ аҳоли яшовчи 123та кўп қаватли уйга совутиш суви етказиб бериш тўхтаб қолди. Россия босқинчиларининг террористик ҳаракатлари чиндан ҳам гуманитар фалокатни келтириб чиқаришга қаратилган", - деб ёзди у Телеграм каналида.
Днепропетровск вилоятидаги бир неча қишлоқ рус қўшинлари томонидан хужумга тутилди
Бугун тунда Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги бир неча қишлоқ рус қўшинлари томонидан хужумга тутилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, бироқ турар-жой бинолари, хўжалик иншоотлари ва автомобилларга зарар етган.
"Никополь тумани тунда яна душман ҳужумидан зир титради. . . Руслар Град ва оғир артиллериядан Никополь, Марганецкая ва Мировскаяни ҳужумга тутди. Тинч аҳоли пунктларига 60дан ортиқ ракета отилди", - деди вилоят ҳарбий раҳбари Валентин Резниченко.
Россия яна Украинани ракеталардан ўққа тутди
17 январга ўтар кечаси Днепр, Одесса, Киевдаги инфратузилмалар ва тинч аҳоли уйларини Россия ҳарбийлари яна ракеталардан ўққа тутди.
Украина президенти Владимир Зеленский Днепрнинг эрталаб ўққа тутилиши акс этган видеони эълон қилди
"Мана Днепрдан террорчилар тинчликни қандай исташларининг тасдиғи. Тонг. Тинч шаҳар ва одамларнинг нормал ҳаёт кечириш истаги. Ишга, юмушга бораётган пайт. Ракета ҳужуми! Террорчи давлат ҳақиқатан ҳам украиналикларга имкон қадар кўпроқ оғриқ ва азоб келтирмоқчи, "- деб ёзди Телеграм каналида Зеленский.
Бугун Днепрга қилинган ракета ҳужумидан кейин 15 ёшли қиз шаҳар касалхонасига ётқизилган. Ҳаммаси бўлиб Днепрда 14 киши яраланган. Ҳамма касалхонада, - деди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Валентин Резниченко.
Пайшанбага ўтар кечаси Запороже вилоятининг Волнянск шаҳрига рус босқинчиларининг ракета ҳужуми натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, одамлар ҳануз вайроналар остида қолаётган бўлиши мумкин.
"Тергов маълумотларига кўра, 2022-йил 17-ноябрга ўтар кечаси босқинчи қўшинлар Волнянск шаҳрига С-300 ракеталари билан учта ҳужум уюштирган. Ракеталардан бири 10 киши истиқомат қилаётган икки қаватли турар-жой биносига тегиб кетган", - дейилади Бош прокуратуранинг телеграм-канали хабарида.
Россия қўшинлари Харков вилоятининг Изюм туманидаги муҳим инфратузилмага ҳам зарба берди.
Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, уч киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Максим Марченко минтақага зарба берилганини тасдиқлади.Унинг айтишича, ракета ҳужуми инфратузилма обектига қилинган.
Днепрда иккита инфратузилма объектига шикаст етган.
Украина президенти Владимир Зеленский Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими душман ракеталарининг 90 фоизини уриб туширмагунча, украиналикларни мамлакатни тиклаш учун хориждан қайтишга чақира олмаслигини айтди.
Уруш шароитида томонлар берган маълумотни тезкор текшириш имкони йўқ.