Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2025, Тошкент вақти: 04:19
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

18:37 27.11.2022

Украинада очарчилик қурбонларини хотирлаш кунида дон экспорти бўйича саммит бўлиб ўтди

26 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Киевда «Украинадан ғалла» номи билан саммит ўтказди. Саммит давомида мамлакатнинг очарчилик ва қурғоқчилик эҳтимоли бор давлатларга украин донини экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Украина раҳбари мазкур ташаббус глобал озиқ-овқат хавфсизлиги Киев учун «шунчаки қуруқ гап» эмаслигини кўрсатишини таъкидлади.

Аввалроқ Кремль давом этаётган уруш давомида Украина дони муҳтож давлатларга етиб бормаётганини иддао қилган эди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев Эфиопия, Судан, Жанубий Судан, Сомали ва Яман каби давлатларга дон экспорт қилиш учун 20 дан ортиқ мамлакат ва Европа Иттифоқидан 150 миллион доллар маблағ тўплаган.

«Янги инсонпарварлик ташаббусимиз режаси жуда оддий, шаффоф ва муҳим. Украина портларидан озиқ-овқат инқирозидан энг кўп азият чекаётган ва шошилинч ёрдамга муҳтож мамлакатларга камида 60 та кема жўнатмоқчимиз. Бу мамлакатлар Эфиопия, Судан, Жанубий Судан, Сомали, Конго, Кения, Яман ва бошқалардир». деди Зеленский.

Киевда бўлиб ўтган саммитда Бельгия, Польша ва Литва бош вазирлари ҳамда Венгрия президенти шахсан иштирок этишган. Германия ва Франция президентлари ҳамда Европа Комиссияси раҳбари видеомурожаат йўллашган.

Йиғилиш Украинада 1932–33 йиллар қишида содир бўлган Голодоморни хотирлаш кунига тўғри келди. Сталин ҳукмронлиги даврида юзага келган бу техноген очарчилик миллионлаб украиналик умрига зомин бўлган.

«Украина буни жимгина ва чора кўрмасдан кузатмайди. Халқимиз 1932–1933 йиллардаги даҳшатли сукунатни эслайди. Энди биз кўпроқ одамларни қутқариш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигининг имкон қадар кўпроқ элементларини тиклаш учун барча чораларни кўришимиз керак. Россияни «очлик» деб номланган қуролдан халос қилишимиз керак», - деди Украина президенти.

18:32 27.11.2022

Киев ва Москва ўзаро асир алмашди

26 ноябрь куни ўн икки нафар украиналик ҳарбий асир Россия билан асир алмашинув келишуви доирасида озод этилган. Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрий Ермак маълум қилди.

Шанба куни Ермак озод этилган ҳарбий асирлар акс этган видеони улашди.

«Яна ҳарбий асир алмашилди. 12 нафар одамимизни озод қилишга муваффақ бўлдик. Улар орасида тўрт нафар ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбий хизматчиси, икки нафар миллий гвардиячи, чегарачилар, бир нафар ҳудудий мудофаа ходими, шунингдек, уч нафар тинч аҳоли вакиллари бор», дейилади Ермак ижтимоий тармоқда ёзган постида.

Ермак Мариуполь, Чорнобиль АЭС ва Илон оролини ҳимоя қилган жангчилар ватанига қайтаётганини қўшимча қилди.

Россия матбуотининг мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, шанба куни Украина билан асир алмашинув келишуви доирасида 9 нафар россиялик ҳарбий асир озод этилган.

17:57 27.11.2022

Рус ҳарбийлари Россия назоратидаги Каховка сув омборида ўз позицияларни ушлаб турибди

Россия армиясининг маълум қилишича, Украина армиясининг уринишларига қарамай, Россия назорати остидаги Запорожье вилоятидаги Каховка сув омбори рус қўшинлари қўлида қолмоқда.

«Запорожье йўналишида душман дарёни ҳужумчи кучлари билан кечиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Автомат билан қуролланган кичик гуруҳлар билан энсамизни қотиришяпти, ўқ узишяпти, заиф томонларимизни излашяпти, лекин буни топа олишмаяпти. Жавобимизга йўлиқишяпти ва қурбонлар билан ортга чекинишяпти», - деди қўлида автомат тутган россиялик ҳарбийлардан бири.

«Биз артиллериядан фойдаланяпмиз, Каховка сув омборининг тор бўғозларида уларга пулемёт ва миномётлар зарба бера оламиз», - деди ҳарбий.

Россия армияси Запорожье вилоятининг Россия назорати остидаги қисмида Днепр дарёсининг ғарбий қирғоғи бўйлаб мудофаа чизиқларини ўрнатганини маълум қилди. Россия ҳарбийларига кўра, бундан мақсад Украина кучлари дарёни кечиб ўтиб ҳужум қилишига йўл бермасликдир.

17:42 27.11.2022

Украина фавқулодда хизматлари Днепрда ракета зарбаси жойида ишламоқда

26 ноябрь куни Днепр шаҳрига ракета зарбаси берилган жойни вайроналардан тозалаш ишлари давом этди.

Днепр мэри Борис Филатовнинг сўзларига кўра, Россия шаҳардаги турар-жойларга «юқори аниқликдаги» ракеталарни отган.

«Портлаш овозини эшитдим. 15 дақиқадан сўнг опам қўнғироқ қилиб, онам билан алоқага чиқолмаётганини ва уйимизга ракета бориб тушганини айтди», - деди Олексий.

У онаси касалхонада эканини, аҳволи яхши эканини қўшимча қилди.

«Уйда, коридорда эдим. Кейин ... қандайдир тўлқинни эшитдим. Деразалар, барча деразалар уйга синиб тушди. Ташқарига чиқолмадим, чунки эшик очилмади. Лекин йигитлар қулфни арралашди ва мен чиқдим. Даҳшат, даҳшатли туш», - деди маҳаллий турғун Надия:

Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати вакили Олег Кушнирук Reuters агентлиги билан суҳбатда бундай ҳужумдан кейин одамлар тирик қолгани «мўъжиза» эканини таъкидлади.

«Айни дамда ўлганлар йўқ, фақат ярадорлар, ҳаммаси тирик», — деди Кушнирук.

Россия сўнгги ҳафталарда Украина бўйлаб муҳим инфратузилмани нишонга олмоқда. Кенг кўламли ҳаво зарбалари ортидан электр таъминотида узилишлар юзага келди, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

Кремль Украинада тинч аҳолига зарба бераётганини рад этиб келади, аммо 24 ноябрь куни Киев Россиянинг урушни ҳал қилиш бўйича талабларини қондириш орқали «азобларга барҳам бериши» мумкинлигини айтди.

Якшанбага ўтар кечаси нафақат Днепропетровск вилояти, балки Запороже ҳам ракета ҳужумларига учради.

Днепропетровск вилояти расмийлари транспорт инфратузилмаси ва турар-жой биноларининг ўққа тутилиши ҳақида хабар бермоқда. Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Валентин Резниченко икки туманда ўққа тутилганидан сўнг вайрон бўлган хусусий уйлар суратларини эълон қилди.

Запороже вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Старух ҳам ракета зарбасидан кейин қишлоқ хўжалиги корхонаси ёниб кетгани акс этган фотосуратларни эълон қилди. Старухнинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG