Линклар

Шошилинч хабар
10 январ 2025, Тошкент вақти: 00:28
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

17:00 4.12.2022

Нуланд Киевга келди

АҚШ давлат департаменти вакили Виктория Нуланд Киевда Владимир Зеленскийнинг маъмурияти раҳбари Андрей Ермак билан учрашди.

Ермак АҚШ дипломатига ташриф учун ва Вашингтоннинг Украинани қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Украина президенти матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеода Нуланд Америка халқи Украинани "қатъий" қўллаб-қувватлаб келаётгани ва Киев урушда ғалаба қозонишига ишонишини қайд этиб ўтди.

16:56 4.12.2022


Украина армияси гаубицалар билан Россиянинг Донецкдаги позицияларини ўққа тутди

Украина ҳарбий хизматчилари кеча Донецк вилояти Бахмут шаҳри яқинида Россия позицияларини гаубицалардан ўққа тутди.

“Буйруқ олишимиз билан душманни ўққа тутамиз. Ҳозирча ҳеч бир шикоят келиб тушмади. Демак, биз нишонларни аниқ уришга эришяпмиз", дейди украиналик ҳарбий Сергей.

Россия кучлари Словянск ва Краматорск шаҳарларига олиб борадиган асосий йўлда жойлашган Бахмутни қўлга олишга уринмоқда.

“Интенсивлик бизга буйруқ берилишига боғлиқ. Биз кунига 12 та ёки олтита снаряд отишимиз мумкин”, дейди Василий исмли украин аскари гаубица ичидан туриб.

Британия мудофаа вазирлиги Россия, шимол ва жанубда тактик олға силжиш орқали Бахмутни қамал қилишни режалаштираётганини таъкидлади.

00:19 4.12.2022

Россия Украинадан камида 1 миллиард долларлик дон экспорт қилган

Россия Украинадан камида бир миллиард долларлик дон экспорт қилди, деб хабар бермоқда Блумберг, АҚШнинг халқаро озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича НАСА Ҳарвест лойиҳасига таяниб.

Унга кўра, Украинанинг Россия назоратидаги ҳудудларида 6 миллион тоннага яқин буғдой йиғиб олинган. Ҳозирда рус қўшинлари Украина буғдойининг тўртдан бир қисми етиштириладиган ҳудудларни эгаллаб олишди. Россия октябр ойи бошида бу ҳудудларни аннексия қилганини эълон қилди. Қрим 2014 йилда аннексия қилинган эди. Тергов маълумотларига кўра, Россия кемалари Украинадан донни турли мамлакатларга, жумладан Ливия ва Эронга экспорт қилган, аммо бундай юкларнинг ҳажмини ҳисоблаш қийин, чунки улар доннинг келиб чиқишини яширишга ҳаракат қилишади.

21:02 3.12.2022

Зеленский: Буғдой ортилган кемалар Эфиопия ва Сомалига жўнатилади

Украина президенти Владимир Зеленский “Украинадан ғалла” дастури бўйича 2023 йилнинг баҳоригача 60 га яқин кемада дон экспорт қилиши кутилаётганини айтди.

Ўзининг кундалик кечки видеомурожаатида Зеленский буғдой ортилган биринчи кема Эфиопияга жўнаб кетгани ва унинг ортидан иккинчи кема Самалига сузишини қўшимча қилди.

"Бугун "Украинадан ғалла" ташаббусимиз доирасида учинчи кема Одесса портига кирди. Йигирма беш минг тонна буғдой Сомалига гуманитар ёрдам сифатида жўнатилади. Чорноморск портида иккинчи кема юклашни тугатган. У Эфиопияга жўнайди. Кема бортида 60 минг тонна буғдой бор. Умуман олганда, баҳор охиригача 60 га яқин кемани шундай инсонпарварлик юклари билан жўнатамиз. Бу том маънода миллионлаб одамлар учун очликдан қутулишдир. Мен Украина ташаббусига қўшилган барча ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдираман”, - Зеденский.

Россия босқини бошлангани ортидан қарийб олти ойлик қамалдан сўнг, июль ойи охирида Москва ва Киев ўртасида БМТ ва Туркия воситачилигида тузилган келишувга биноан Украинанинг Қора денгиздаги учта порти қамалдан чиқарилди.

Келишув Украинага деярли 13 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имконини берди, деди Зеленский ўз мурожаатида.

Ўтган шанба куни Украина ва иттифоқдош давлатлар очарчилик ва қурғоқчиликдан энг кўп зарар кўрган мамлакатларга 150 миллион долларлик дон экспорт қилиш режасини бошлаганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG