Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:48
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

21:27 8.11.2022

"Донецк - босқинчиларнинг энг телбаларча ҳаракат қилаётган минтақасидир"

7 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский шарқдаги Донецк вилояти можаронинг «маркази» бўлиб қолаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, минтақада ҳар куни юзлаб россиялик нобуд бўлмоқда:

"Донецк босқинчиларнинг энг телбаларча ҳаракат қилаётган минтақасига айланди. Ҳар куни юзлаб одам ҳалок бўляпти. Кунига юзлаб одамни йўқотишмоқда. Украина позициялари олдидаги ҳудуд босқинчиларнинг жасадларига тўлиб кетган".

Зеленский душанба куни Украина бўйлаб 50 дан ортиқ аҳоли пункти, жумладан, мамлакат шарқидаги Запорожье ва Херсон вилоятидаги аҳоли пунктларига ракеталар билан зарба берилганини айтди.

Зеленский, шунингдек, Украина қўшинлари ҳали ҳам «фаол мудофаа» ҳолатида экани, бироқ аста-секин рус қўшинларини ортга чекинтираётганини қўшимча қилди.

21:31 8.11.2022

Украина Херсонда босиб олинган 88та ҳудудни қайтарди

Босиб олинган Херсон шаҳрининг Россия томонидан тайинланган расмийлари яна тинч аҳолини эвакуация қилишга чақирдилар. Украина мазкур стратегик порт шаҳарни қайтариб олиш учун йирик контрҳужум ҳозирлаётгани айтилмоқда.

"2022 йилнинг 7 ноябрь куни Херсоннинг ўнг қирғоғидан чап қирғоққа кетишга тайёр бўлган одамларни олиб кета оладиган сўнгги кема жўнаб кетди. Ҳозир эвакуация давом этмоқда, аммо энди чап қирғоққа бошқа транспортда етиб олишингиз мумкин. Бугун биз чап қирғоқдан ўнг қирғоққа элтувчи йўлни ёпиб қўйдик ва сизга шаҳарга қайтишни тавсия қилмаймиз", деди Херсон вилоятининг кремлпараст маъмурияти мулозими Кирилл Стремоусов.

Херсон Днепр дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган.

Октябрь ойида Россия эвакуацияни бошлаганидан кейин минглаб одам шаҳарни тарк этган.

Украина ўзининг қарши ҳужуми давомида вилоятдаги 88 га яқин аҳоли пункти, яъни Россия кучлари томонидан эгаллаб олинган ҳудуднинг тахминан 13 фоизини қайта қўлга олди.

21:33 8.11.2022

Уруш сабаб 13700 ўзбекистонлик Россиядан қочган

Украина уруши сабаб Россиядан муҳожирлар қоча бошлагани маълум бўлди.

Росстат маълумотига кўра, бу рўйхатда ўзбекистонликлар учинчи ўринни эгаллаган. Ўтган 8 ой мобайнида Россиядан 13 минг 700 нафар Ўзбекистон ватандоши чиқиб кетган.

Арманистон ва Қирғизистон бу рўйхатнинг бошидан ўрин олган.

Жорий йилнинг 8 ойи ичида Россиядан 506 минг нафар мигрант чиқиб кетган, 444 минг киши эса кириб келган. Миграциянинг терс оқими 62,5 минг кишини ташкил этган. Бунақа ҳолат ҳатто коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда ҳам кузатилмагани айтилмоқда.

21:34 8.11.2022

Кремль большевиклар байрамини қайта тиклади

Қизил майдонда Совет танклари ва Қизил Армия либосини кийган аскарлар иштирокида марш бўлиб ўтди. Россия Иккинчи жаҳон уруши давридаги большевиклар инқилобига бағишланган тарихий парадни қайта тиклади.

Россия коммунистлари Октябр инқилобининг 105 йиллиги муносабати билан Қизил майдондаги Ленин мақбарасига гул қўйди.

Коммунистик партия ва бошқа партия етакчилари Совет Иттифоқи даврини мақтаб нутқ сўзлаган.

Байрам Россиянинг Украинадаги урушида муваффақитсизликка учраётган бир пайтда ўтказилмоқда. Рус қўшинлари Украина армиясининг жанубий Херсон шаҳрини қайтариб олиш учун бўладиган қарши ҳужумга дуч келмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG