Изюмда Россия ўғирлаб кетган болалар ёзувчисининг жасади топилди
Адабиёт бўйича қатор мукофотларнинг лауреати бўлган 50 ёшли ёзувчи ва шоир Владимир Вакуленконинг жасади Изюмдаги умумий қабристондан топилди. У март ойида Россия ҳарбийлари томонидан ўғирлаб кетилган эди. Бу ҳақда"Суспільне" хабар берди.
Хабардла айтилишича, Россия ҳарбийлари Харьков вилоятининг Изюм шаҳри яқинида ўлдирилган украиналикларни умумий қабристонга кўмган. Вакуленконинг жасади 319-сонли қабрдан топилган.
Бу ерга жами 400 киши дафн этилгани аниқланди. Ўлдирилганларни кўмиш билан маҳаллий дафн хизмати шуғулланган. Журналистлар дафн хизматининг қайдлар дафтаридаги 319-рақамда ёзувчига оид шахсий маълумотлдар берилганини ва унинг фотосуратини топганлар. Ўтказилган ДНК анализи жасад ёзувчиники эканини тасдиқлади.
Вакуленко Харьков вилоятининг Изюм туманидаги Капитоловка қишлоғида март ойида йўқолиб қолган эди. Кейинроқ уни Россия ҳарбийлари ўғирлаб кетгани аниқланган.
Владимир Вакуленко украин фаоли, болалар ёзувчиси ва шоири. 13 та китобнинг муаллифи. Унинг икки ўғил фарзанди бор эди. Кичик ўғли ногирон бўлган ва ёзувчи уни парваришлар билан ёлғиз ўзи шуғулланган.
Новая Каховка ва Изюмда Россия ўғирлаб кетган украинларнинг жасадлари топилди
Россия босиб олган Новая Каховка яқинидаги ўрмондан Россия ҳарбийлари бир неча кун олдин ўғирлаб кетган еванглия черкови руҳонийси Анатолий Прокопчук ва унинг ўғли Александрнинг жасади топилди. Бу ҳақда журналистик суриштирувлар маркази ҳалок бўлганларнинг дўстларига таянган ҳолда хабар берди.
Хабарда айтилишича, Анатолий ва Александр Прокопчукларни 22 ноябрь куни Россия ҳарбийлари Райское қишлоғига олиб кетган. Ҳарбийлар бунинг учун Анатолийнинг автомашинасидан фойдаланган. Ҳарбийлар улардан нима талаб қилгани номаълум.Анатолий Прокопчук етти фарзанднинг отаси эди. У билан бирга ўлдирилган ўғли Анатолий 19 ёшда бўлган.
Зеленский: Душман Харковга киришга уринмоқда
Владимир Зеленский фронтда вазият оғирлигича қолаётганини, Россия кучлари Донбасс ва Харков йўналишида олдинга силжишга уринаётганини билдирди:
"Фронт чизиғида вазият оғир. Катта йўқотишларга қарамай, душман ҳали ҳам Донецк ва Луганск вилоятларида олға силжишга ҳамда Харков вилоятига киришга уринмоқда. Душман жанубда қандайдир ўзгариш қилишни режалаштирмоқда".
Украинанинг шарқий Донбасс вилоятини ўз ичига олувчи Луганск ва Донецк вилоятларида бир неча ойдирки шиддатли жанглар давом этмоқда.
Харковда Россиянинг уруш жиноятларига далил тўпланмоқда
Украиналик терговчилар Россия содир этган уруш жиноятларига далил сифатида Харков шаҳрида минглаб ракета снарядлари бўлаклари, бомба парчаларини йиғмоқда.
"Россия бу қуроллардан тинч аҳоли турар-жойлари, фуқаролик инфратузилмаси, шифохоналар, кўп қаватли уйлар, ноҳарбий бўлган хусусий ва давлат корхоналарига ҳужум қилишда фойдаланган", деди Харков прокуратураси матбуот котиби Дмитро Чубенко.
Россия кучлари бир неча ой давомида Украинанинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Харковни артиллерия ва ракеталардан ўққа тутиб келади. Халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузилиши дея таърифланган ҳужумларда кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлди, шифохоналар, мактаблар ва уйлар вайрон бўлди.
Чубенконинг билдиришича, тўпланган ракета ва снаряд парчалари Халқаро жиноий суд экспертлари ва терговчилари томонидан текширилмоқда.