Линклар

Шошилинч хабар
30 январ 2025, Тошкент вақти: 13:27
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

19:24 8.12.2022

Севастополь портида кучли портлаш рўй берган

Украина бош штаби 8 декабрь куни Россиянинг Қора денгиз флоти жойлашган ва стратегик аҳамиятга эга бўлган Севастополь портида кучли портлаш рўй бергани ҳақида хабар берди.

Эрта тонгда шаҳарнинг марказий қисмида кучли портлаш овози янграган, Озодлик мухбирлари портлашдан бир неча сония олдин ракета учгани овоз эшитилгани ҳақида хабар беришди.

Севастополнинг Москва тарафидан қўйилган раҳбари Михаил Развожаев портлаш “дроннинг уриб туширилиши” натижаси бўлганини айтди.

У дрон кимга тегишли эканлигига аниқлик киритмади.

Август ойидан бошлаб Севастополь бир неча бор портлашлар нишонига олинди.

11:10 9.12.2022

Politico журнали Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

“Путин кўпдан бери Россияга СССР каби буюк давлат мақомини қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ўрнига унинг босқинчилиги мамлакатни учинчи тоифадаги давлатлар қаторига қўшиб қўйди”, деб ёзди нашр.

Шу билан бир қаторда журнал Путинни Европадаги энг таъсирга эга президентлар рўйхатининг “ҳаёлпарастлар” бобида 28-ўринга қўйди.

“Унинг ўрнида бошқалар бўлганида талафотларни қайд этган ҳолда чекинган бўлар эди, бироқ Путиннинг ўжарлиги туфайли урушнинг чўзилиб кетиш эҳтимоли бор. Европа учун бу яна иқтисодиёт ва сиёсатга таъсир кўрсатадиган жиловлаб бўлмайдиган инфляцияни, энерготашувчиларга нархнинг ўсишини, ўғит ва газ етишмовчилигини англатади”, дейилади мақолада.

Журнал Европанинг энг таъсир ўтказа олувчи сиёсатчиси сифатида Украина президенти Владимр Зеленскийни қайд этган.

“Европа европалик бўлиш нима эканлигини қайта англашга киришди. Бу сезиларли тарзда президентга айланган украин комигининг шарофати билан юз бермоқда», дейилади мақолада.

Аввалроқ АҚШда чиқадиган Time журнали 2022 йилда Владимир Зеленский ва Украина руҳини “йил одами” деб эълон қилганди. Журнал президент Зеленский ва украиналикларга бағишланган репортажни ҳам чоп қилган.

12:18 9.12.2022

Тhe Insider: Кремлга алоқадор олигархларЛатвияда бизнес қилмоқда

Искандар Маҳмудов.
Искандар Маҳмудов.

Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилмоқда. The Insider ўтказган журналистик суриштурувда мана шу ҳақда гап боради.

Муаллифларга кўра, 2017 йилгача миллиардерлар “Калашников” концернида ўз улушларига эга бўлган, уларнинг “Коломенский завод”и Россия ҳарбий кемаларига дизель етказиб берган. Уларнинг “Калашников” концернидаги бизнес ҳамкорларидан бири Алексей Криворучко айни пайтда мудофаа вазири ўринбосаридир.

Маҳмудов ва Бокаревнинг активлари орасида “Россиядаги энг йирик пудратчилардан бўлган” Уральск тоғ-металлургия ширкати, “Кузбассразрезуголь” ва “Трансмашхолдинг” ҳам бор.

Суриштирув муаллифлари Маҳмудов ва Бокарев Латвияда воситачилар тармоғи орқали Рига электромашинасозлик заводи (Rīgas elektromašīnbūves rūpnīca (RER)га ва унинг шўъбаси LATVOга эгалик қилишини билдирганлар. RERнинг 2021 йилдаги даромади 33 миллион евро бўлган.

Бу ширкат барча Европа давлатларида фаолият юритади ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади. Масалан, май ойида RER Чехияга троллейбуслар ва электробуслар учун янги двигателларни етказиб берган.

Европа минтақавий ривожланиш фонди ширкатга электромобилларга оид махсус лойиҳа доирасида 527 минг евро берган. Бундан ташқари завод Латвия ҳукуматининг тадбиркорларни қўллаш фондидан ҳам маблағ олиб турган.

The Insider суриштирувида Маҳмудов ва Бокарев заводни “Холдинг ТрансКомпонент” ва “Крона Груп” ширкатлари воситасида бошқариши қайд этилган. Номинал эгалар сифатида Россия фуқароси Игорь Лозовой ва Литва фуқароси Сергеюс Гречукас номлари келтирилади.

Суриштирувда айтилишича, Маҳмудов ва Бокарев пул ювишда гумонланган. Уларга нисбатан Германия ва Испанияда 2007-2008 йилларда бир нечта жиноят иши очилган.

Маҳмудов ва Бокарев Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган.

19:47 9.12.2022

Асир алмашинуви: Баскетбол юлдузига қурол дилери

Америкалик баскетбол юлдузи Бритни Гринер, Россия билан маҳбуслар алмашинувида, қурол дилери Виктор Бут билан алмаштирилди.

32 ёшли Гринер, икки карра Олимпиада олтин медали соҳиби ва Аёллар Миллий Баскетбол Ассоциациясининг Феникс Меркури жамоаси ўйинчиси ҳисобланади.

У 17 февраль куни ҳибсга олинган эди. Москва аеропортида унинг сумкасидан Россияда тақиқланган каннабис мойи топилган. У суд жараёнида ўз айбига иқрор бўлиб, каннабисдан жароҳатдан кейинги оғриқларни енгиллаштириш учун фойдаланишини айтган. Шунга қарамай, у августда 4 йилдан тўққиз йилгача ахлоқ тузатиш колониясида жазо ўташга ҳукм қилинганди.

Гринер ўрнига Россия қайтариб олган шах эса, АҚШ томонидан 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган 55 ёшли Россия фуқароси Бутдир. 20 йил давомида дунёдаги энг машҳур қурол дилери бўлган Бут, Африка, Осиё ва Жанубий Америкадаги давлатларда исёнчи ва жангариларга қурол етказиб берган.

Оқ уйнинг билдиришича, алмашинув Бутни алмашиш тўғрисида президент Байден қарор қабул қилганидан кейин 48 соат ичида амалга оширилган. БААдаги АҚШ расмийлари Гринер БААга етиб келганини тасдиқлаганидан сўнггина, Бутнинг шартли афв этиш жараёни якунланди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG