Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:24
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

19:07 19.12.2022

ZIMISTON-UZ XABARLARI. 4-qism: “Ҳукуматнинг жазо кампанияси хўжакўрсинга қилинмоқда”

19:08 19.12.2022

Кунлар яна совийди: ҳафта ўртаси қор ёғади

Ўтган ҳафта кунлар нисбатан исиб, одамлар энергетик бўҳронни бироз унитгандай бўлганди.

Бироқ бу ҳафта яна ҳаво ҳарорати пасайиб, ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 20 декабрдан бошлаб мамлакатнинг шимолий ҳудудларида совуқ антициклон кириб келиб, қор ёғиши мумкин.

21 декабрдан эса мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳаво совиши кузатилади ва ёмғир ҳамда қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиб, йўлларда яхмалак кузатилади.

19:47 19.12.2022

Андижон ҳокими камбағалларга қуёш панели бермоқчи

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов мамлакатда энергетик бўҳрон кузатилаётган бир пайтда янги ташаббус билан чиқди.

Абдураҳмонов ҳокимликка ёрдам сўраб мурожаат қилган кам таъминланган оилаларга қуёш панели беришни таклиф қилди.

Андижонда моддий ёрдам сўраб мурожаат қилаётган фуқароларнинг аксари электр энергиясидан қарздорлик сабаб ёрдам сўраётгани қайд қилинган.

Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, қуёш панеллари “Темир дафтар” рўйхатида бўлган аҳолига берилади. Ҳокимлик бу режасини тез орада амалга оширишини айтган:

«Панеллар президентимиз номидан топширилади ва хонадонларга ўрнатиб ҳам берилади. Бу орқали ўша хонадоннинг электр энергияси барқарорлашади, харажати камаяди, тўловдаги етишмовчиликлар ортда қолади, хонадонни иситиш осонлашади ва оиланинг ҳозирдаги асосий муаммоларидан бир нечтаси ечим сари юзланади».

20:52 19.12.2022

Тошкент тиббиёт институти бир неча соатга электрсиз қолди

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган Тошкент тиббиёт институти (эски ТошМИ) биносида электр йўқлиги ҳақида тармоқларда видеолар тарқалди.

Тасвирларда касалхонанинг қоронғу хоналари акс этган. Видеода шам кўтарган ҳамшира, телефон чироғи ёруғида бемор билан гаплашаётган шифокор, қоронғуда укол олаётган бемор тасвирланган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали раҳбарияти вазиятни тасдиқлаб, воқеа 18 декабрь куни содир бўлганини билдирган:

“Яшнобод туманидаги қуввати 110/35/10/6 кВ бўлган юқори кучланишли «Водил» подстанциясидан таъминланувчи ер остидан ўтган кабел тармоғи узиб юборилиши натижасида авария ҳолатида таъминотда ўчишлар кузатилди”.

Расмий хабарга кўра, аварияга сабаб бўлган носозлик тезкорлик билан таъмирланган ва шу куннинг ўзида шифохона биноси электр билан таъминланган.

Хабарда шифохонада неча соат электр бўлмаганига ойдинлик киритилмаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG