BYD: Портлашда шикастланган автомобиллар утилизация қилинишини билдирди
Тошкентнинг Сергели туманидаги портлаш оқибатида шикастланган автомашиналар утилизация қилиниши ҳақида BYD ширкати маълум қилди.
Ширкатнинг билдиришича, портлаш вақтида BYD автомашиналарига “юзаки зарар” етган. Бироқ хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан уларнинг барчаси утилизацияга юборилади.
Ширкат автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилишини ҳам билдирмоқда.
“Портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт восталарининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз”, дейилади билдирувда.