Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:38

Любой одам ёмонлик қилса, президентга арз қиламан


Президентимиз тинчлигимиз учун ҳар қандай одамнигн танобини тортиб қўяди, дейди ҳожи ота.
Президентимиз тинчлигимиз учун ҳар қандай одамнигн танобини тортиб қўяди, дейди ҳожи ота.

Норозилик акцияси ўтказган ойтуғдиликлардан жарима ундирилди


Ўтган йилнинг ноябр ойи охирида ўз ерлари тортиб олинишига қаршилик кўрсатиб, норозилик акцияси ўтказгани учун Бухоро вилояти Жондор туманидаги Ойтуғди қишлоғининг 13 нафар фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилган ва суд қарорига кўра уларга жарима белгиланган эди.

Жаримага тортилган ойтуғдиликлардан бири Оятуллоҳ Санаевнинг Озодликка қўнғироқ қилиб, куни кеча суд ижрочилари келиб жарималарни ундириб кетишганини гапириб берди.

Унинг айтишича, жаримага тортилган ойтуғдиликларнинг барчаси ҳозирда Россияга ишлашга келган.

“Эркаклар йўқлигидан фойдаланиб, уйга бориб, болаларимизнинг еб-ичишига ташлаб келган пулларимизни ҳам олиб кетишибди”, дейди Оятуллоҳ Санаев.

- Ойтуғдиданман. Мен ўша судланганлардан биттасиман. 10 числода ўша қишлоқнинг фуқаролари Россияга ишлашга келдик. Ҳозир Россиядан қўнғироқ қилаяпман сизга. Кеча уйга қўнғироқ қилиб “Уй тинчми, қишлоқлар тинчми?” десам, болаларим “Қарорни бермаган суднинг ижрочиси келиб қилган штрафини териб кетди қишлоқдан” деяпти.

Озодлик: Сизга қанча жарима берилди?

- Менга ва хотинимга 30 мингдан жарима берган. Ўра Таваккалга 90 минг, Таваккалнинг хотинига 90 минг, 13 кишини судлабдию. Ким кўпроқ талаб қилган, штрафни кўпроқ қўйибди. Кейин биз “апелляция киритинг” деб Жондор прокуратурасига ëздик. Жондор прокурори жавоб бермади. Кейин республика прокуратурасига ëздик. Яна жавоб ололмадик. Охири президентга ëздик. Президентга ëзиб ҳам жавоб ололмадик. Ҳеч қандай натижа бўлмади. Ана шунинг учун ҳозир Россияга ишлашга келдик. Ана энди эркакалр йўқлигини пойлаб келиб штрафларни териб олиб кетибди суднинг ижрочиси.

Озодлик: Апелляцияга бермаганмидингизлар?

- Апеллция қилмаган.

Озодлик: Нима учун?

- Мумкин эмас экан. Судда суд даже эшитишни ҳам хоҳламади. Булдозерчи “ҳақорат қилгани йўқ” деяпти. Биз ҳақиқатан ҳақорат қилганимиз йўқ. Лекин Жондор туман суди шундай штраф қилди бизларга. Кейин прокуратурага бордик. Прокурор аввалига жавоб беришни хоҳламади. “Сенларга ким ўргатаяпти ëзишни?” деди. Биз “Ҳозир дунë матбуотини эшитаяпмиз, газета ўқияпмиз. Ҳамма жойда айтаяпти. Саводимиз бор Худога шукур. 10 йил ўқиганмиз. Ҳаққимиз йўқми?” десак, ўйлаб ўтирдию, “Кўриб чиқаман кейин” деди. Ана ундан кейин кўриб чиқмади. Қонунларни ўқиб кўрсак, 15 кун ичида жавоб бериши керак экан. 15 кун ичида жавоб бермади прокурор. Кейин биз республика прокуратурасига ëздик. Бизга эртасига район прокуратурасидан жавоб келаяпти. Биз шундай хулосага бордик. Демак, республикага кетадиган хатларни район прокуратураси ўқир экан. Ўша вақтда қарорни олайлик деб кўп бордик. Қарорни ҳам бермади. Қандай қилиб ижрочи пулни олар экан? Президентга ëздик. Президент ҳам “нима деяпсан?” демади,- дейди жаримага тортилган Бухоро вилояти Жондор туманидаги ойтуғдиликлардан бири Оятуллоҳ Санаев.


Сирдарёлик ҳисобчи молия бошқармасини судга берди

Сирдарёнинг Ховос тумани Гулбаҳор жамоа хўжалиги Жамбил маҳалласида яшовчи Исмоил Суюнов 20 йилдан зиёд халқ таълими соҳасида ҳисобчи бўлиб ишлаган.

Исмоил Суюнов ўзини ноҳақ ишдан бўшатилишида Сирдарё вилоят молия бошқармасини айбдор деб билиб, уларни судга берган.

- Сирдарë вилояти молия бошқармасини судга берганман. Халқ таълими тизими тўлиқ тугатилмасдан ҳисоб-китоб бўлими молия бўлимига бевосита бўйсунгани учун молия бўлимига қўшиб юборилган. Молия бўлимида халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими ташкил этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 30 мартдаги 63 сонли қарорига асосан аттестация ўтказган Молия вазирлиги. Аттестацияда лойиқ деб топилдим. Суюнов Исмоилни бош иқтисодчи лавозимига қўйишингизни сўрайман, деб кейин нима берилган. Меҳнат кодексининг 100 моддаси 1-2-6-бандлари бўйича Молия ишга қўйиши керак эди. Буйруқ бермай шу пайтгача ишсиз юрибман. Ҳал қилув қароридан кейин апелляция суди умуман бўлмаган. Ўзбекистон республикаси судининг раиси Бўритош Мустафоев шу пайтгача қарор чиқариб бермаяпти. Президентимизга ҳам телеграмма қилиб юбордим. 12-13 марта шикоят аризаси ҳам ëзаяпман. Президентимизнинг қарорларини бажармаяпти бу жойларда. Президентимиз қарорини бажармайдиган раҳбарлар қанақа қилиб раҳбар бўлиб ишлаяпти,- дейди сирдарëлик суҳбатдош Исмоил Суюнов.


Президентимиз қаттиққўллиги боис юртимизда тинчлик

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида яшовчи Холмурод ҳожи президент Каримовнинг сиёсатини қўллашини ва бу сиёсатга қаршиларни қоралашини айтади.

- Масалан, кечагинда биттаси қамалиб қолган экан. У қамалган одам тожикистонлик экан. Тожикистондан ўтиб Ўзбекистонда қамалибдию, у одам энди тинчлигимизни бузишаяптида. Ўзбекистонга кирдими у, ëмон ниятда кирдида.

Озодлик: Холмурод ака, Ўзбекистонга келадиган одам кўпку. Меҳмонга келади, қариндошиникига келади.

- Яхши ниятда келса, бизнинг одамлар қамамайди. Нимага қамайди.

Озодлик: Майли сиз четни қўйиб туринг. Ўзбекистон ичида террорист, деб қамалаëтган ўзбекистонликлар сизнинг назарингизда террорист, жиноятчими?

- Бир лекини борки қамашадида. Бекордан бекор қамамайди. Менга қаранг президентимизга раҳмат. Президентимиз шунчалик бизнинг тинчлигимизни ушлаб турибди. Э бунга минг марта таъзим қилиб юборишимиз керак. Нимага десангиз, бизнинг тинчлигимиз, ҳамма ëғимиз шу одамга боғлиқ. Мен президентимизнинг олиб бораëтган сиëсатларини шундоқ қўллаб-қувватлайманки, чунки кўриб турибсиз тинчлик бизда холос. Ўрта Осиë бўйича бизда тинчлик бўлиб турибди. Бу ҳаммаси президентимизнинг меҳнати деб биламан.

Иккинчи, бир партия бор эканку. Норвегия томондами партия бор эканку. Унинг бошлиғи президентга бўйсунмаслик тўғрисида бир нарса деб чиқдию. Ўша одамларга бизнинг Ўзбекистонда жанжал кўтаришнинг нима фойдаси бор? Нима мақсади бор? Шу болаларнинг ўлиб кетишини хоҳлаяптими? Бизнинг болаларимизнинг ўлишини хоҳлаяптими? Энди бизнинг оилада ҳам камчилик бўлганидай давлат нимасида ҳам анча-мунча нуқсонлар бўлади. Уларни президентимиз секин-аста ҳал қилаяпти. Биров айб қилгани қўрқарди, нотўғри иш қилгани қўрқади, ҳозир ҳам қўрқишади. Ҳозир ҳам одамларимиз айтаяптики, мени у қилиб юборди, мени бу қилиб юборди. Ҳуқуқини билса, тўғридан тўғри бориб юқори ташкилотларга арз қилса, пастдаги милицияси борми, прокурори борми уларнинг юқорисига арз қиладиган бўлса, пастдагини олиб ташлайди. Зўрға ишга кирган. Бу бизда жуда қатъий, президентимизнинг олиб бораëтган сиëсатлари ҳаддан ташқари қатъий. Ҳозир любой одам менга ëмонлик қилиб ноқонуний ҳаракат қиладиган бўлса, мен юқори ташкилотларга арз қиламан. У унамаса, ундан юқорисига. Охири президентгача бораман. Қочиб кетиб бу ердан, бошқа давлатларга бориб олиб ҳар хил гапларни гапиришиб. Шу ерда курашсин курашадиган бўлса. Гапи бўлса, шу ерда гапирсин. Бу ерда ҳам эшитадиганлар бор. Кичиги эшитмаса, каттаси эшитади. Ўғил бола бўлса, шу ерда куршасин. У ëққа бориб олиб ҳар хил гаплар гапирмасин,- дейди Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида яшовчи Холмурод ҳожи.


“Шу куннинг масали”

Тошкентлик ҳаваскор шоир Одил Аҳмад Ўзбекистондаги бугунги вазиятни ўзи ёзган масал орқали гавдалантиришга ҳаракат қилибди. “Шу куннинг масали”да айнан бугунги кунимизни кўрасиз”, дейди шоирнинг ўзи.

Қанотини кенг ëйиб бургут,
Кўкда мағрур қилади парвоз.
Атрофида қора қарғалар
Қанот қоқар унга жўр овоз.

Нурни тўсган қора қанотлар,
Пастда зиë излар кабутар.
Тўтиқушлар осмонга қараб,
Қора зулмат мадҳини айтар.

Ризқин терар мусичалар жим,
Қалдирғочлар хорижга кетган,
Сайрамайди булбуллар ҳатто,
Бечоралар тили кесилган.

Омадлидир чақимчи чумчуқ,
Гап пойлайди панада туриб.
Хўрозлар ҳам чақирмай қўйган,
Чақиргани сўйилиб кетиб.

Ман-ман деган учқур лочинлар
Катакларга қамалиб қолган.
Пастқамларда чуғур чуғурлар,
Тепаликда овоз бўғилган.

Мусиқачи бугун зағизғон,
Какку куйлар тўтиқушга жўр,
Оққушларчи четга қувилган,
Оқлиги учун бўлиб қолган хўр.

Зулмат ичра оппоқ бўлмоқлик,
Оғирлигин оққуш билади.
Оққушларни қора демаган,
Ўзи оққуш бўлиб қолади.

Ҳакка тинмай титади ахлат,
Қатортолда қумрилар қатор,
Калхатларчи ўлакса излар,
Шолизорда лайлак мардикор.

Вайроналар устида бойқуш
Қаср қуриш билан овора.
Чиқинг, келинг жаннат юртга деб,
Қизилиштон чалар ноғора.

Мадҳ айтади сўфи тўрғайлар
Мусичадек бўлиб беозор.
Ҳаққингизни туя қилса ҳам,
Туяқушдан сўрмангиз савол.

Осмон узра қоп-қора булут
Ëмғир эмас ëғади иллат.
Пастқамларда мусичалар жим
Сабр тагидан излайди ҳикмат.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG