Афғонистондаги қақшатқич зилзила оқибатлари суратларда
Халқаро ёрдам ташкилотлари Афғонистон ғарбида содир бўлган бир неча кучли зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам етказишга ҳаракат қилмоқда. Охирги йилларда содир бўлган энг кучли зилзила 2000 дан ортиқ одамнинг ёстиғини қуритган.

5
Афғонлар зилзила қурбонларига қабр қазишмоқда.
ЖССТ маълумотига кўра, жабрланганлар сони 11 000 кишидан ошган.

6
Зинда Жон тумани. Афғонлар қидирув-қутқарув ишларини вақтинча тўхтатиб, намоз ўқишмоқда.
Ушбу ҳудудларга етиб бориш қийин. Маҳаллий мулозимлар қурбонлар сонига доир баҳсли рақамларни келтиришмоқда. 8 октябр куни Толибон ҳукумати вакили энг сўнгги маълумотга кўра қурбонлар 2000 кишидан ошганини билдирди.

7
Вайрон бўлган уйи ёнида мушугини тиззасига олиб ўтирган ўспирин.
Толибон ҳукуматининг Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлиги вакили Мулла Жанан Саик матбуот анжуманида журналистларга 2440 киши ўлиб, қарийб 10 000 киши жароҳат олганини ва 2000 дан ортиқ уй шикастлангани ёки вайрон бўлганини айтди. Афғонистон фавқулодда вазиятлар агентлиги эса 8 октябрдаги хабарномасида қурбонлар сонини 2053 киши деб кўрсатган.
Ушбу маълумотларнинг ҳеч бирини мустақил манбалар орқали текшириш имкони йўқ.

8
Харобалар остидан жасадларни ва тирикларни қидириш.